Тавсия қиламиз

ҚУРЪОННИ ТЕЗ-ТЕЗ ТАКРОРЛАБ ТУРИШ ЛОЗИМЛИГИ 

Мақолалар access_time19-феврал 2018, 14:47

  Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу…

Бомдод намозига туриш

Мақолалар access_time13-апрел, 15:27

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона…

АРАФОТДА 

Мақолалар access_time31-август 2017, 11:52

Арафотга чиқишдан олдин ғусл қилиш суннатдир. Арафотда туриш ҳажнинг асосий…

Савол: хатмга ўтаётган қори икки жойда хатмга ўтиб бериши жоизми?

access_time6-июнь 2017, 05:16 visibility2742

Жавоб: йигирма ракъат таровеҳ намози суннати муаккададир. Бир жойда йигирма ракъат таровеҳ намозини ўқигандан кейин бошқа жойда ўқиган намози нафл бўлиб қолади. Ортида иқтидо қилувчиларнинг намози суннати муаккада, қорининг ўқиган намози эса нафл бўлади. Усул китобларимизда таъкидланишича, фарз намозини ўқиётган кишининг нафл ўқиётганга, соғлом кишинининг узрлига иқтидо қилиши жоиз эмаслигига «кучлининг кучсизга иқтидо қилиши жоиз эмаслиги» сабаб қилиб кўрсатилган.

Савол: балоғатга етмаган бола таровеҳда хатмга ўтса, ортида иқтидо қилувчи балоғатга етган кишиларнинг зиммасидан суннати муаккада адо бўладими?

Жавоб: балоғатга етмаган болага таровеҳ нафл ҳисобланади. Иқтидо қилувчи балоғатга етган кишиларга таровеҳ суннати муак-када ҳисобланади. «Кучлининг кучсизга иқтидо қилиши жоиз эмас», деган қоидага биноан иқтидо қилувчиларнинг зиммасидан таровеҳ соқит бўлмайди.

Савол: таровеҳда хатм қилиш қандай амал ҳисобланади?

Жавоб: саҳиҳ йўл ва кучли қавлга биноан таровеҳда Қуръони Каримни бир маротаба хатм қилиш суннат ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР