Тавсия қиламиз

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-март 2017, 21:59

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг…

Динимиз мусаффолиги йўлида

Янгиликлар access_time23-март 2017, 19:43

Ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали дунёнинг қайси бир чеккасида…

Тошкент ислом университетида Қуръон (Тажвид) қироати мусобақаси ўтказилмоқда

Янгиликлар access_time13-декабр 2017, 17:25

Тошкент ислом университетида Қуръон (Тажвид) қироати мусобақаси ўтказилмоқда…

Савдо сотиқда ишим юришмаяпти, нима қилай…

access_time3-август 2017, 14:13 visibility1241

Савол:
Ёшим 50 да. 25 йилдан ортиқ савдо сотиқ ишларим билан шуғулланаман. Шахсий дўконларим бор. Охирги икки йил давомида ишларим орқага кетган. Ҳозир катта қарздорман. Беш вақт намоз ўқийман. Қўлимдан келганича тақводор юришга ҳаракат қиламан. Хайр садақа қиламан. Қисқаси нима қилишга хайронман. Илтимос маслаҳат беринг.

Жавоб:
— Ушбу ҳолатга тушишингизга сабаб бўлган нарсаларни яхшилаб ўйлаб кўринг. Эҳтимол, ҳаром аралаштиргандирсиз, рибо ёки ношукрлик содир бўлгандир. . . Одамнинг савдоси юриши учун фақат намознинг ўзи кифоя қилади деб ўйлаш хатодир. Агар айтиб ўтилганга ўхшаш ҳаром ва гуноҳ ишларни қилган бўлсангиз, тавба қилинг, ҳақ эгаларига ҳақларини қайтаринг. Ибодатларнинг барчасини ихлос билан адо қилинг. Ҳожат намози ўқинг. Қарзни узиш дуоларини ихлос билан ўқиб юринг.   Буларнинг ҳаммаси бўлса туриб, шу ҳолатга тушган бўлсангиз, хурсанд бўлинг, Аллоҳ таоло сизни синаётган бўлади ва яхшилик келиши синовга боғлиқ бўлади.  

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
http://savollar.islom.uz/savol/124
Каналга уланиш учун линкни устига босинг

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР