Тавсия қиламиз

АБДУЛЛОҲ ИБН АББОСНИНГ ЎГИТЛАРИ

Мақолалар access_time24-июль, 14:38

АБДУЛЛОҲ ИБН АББОСНИНГ ЎГИТЛАРИ Абу Нуаймдан: "Ибн Аббос (розияллоҳу…

Сув – улуғ нeъматдир.

Мақолалар access_time12-апрел, 18:23

 Аллоҳ таоло ҳамма нарсани, жумладан, инсонни ҳам сувдан яратган. Ҳақ…

Ибратли ҳикоя

Мақолалар access_time24-май, 14:28

Икки йигит соҳил бўйида ўтириб кечки таом тановул қилаётган эдилар. Ёнларига…

ЗАМ ЗАМ СУВИ

access_time9-август, 13:31 visibility196

Савол:
Assalomu alaykum muhtaram ustoz!
Hayrli ishlaringizda Alloh madadkor bolsin, Alloh sizdan rozi bulsin.
Bir tomchi zam-zam suvi tushgan quduqning suvi muqaddas zam zam suviga aylanadimi ?
Umuman muqaddas zam zam suvini oddiy suv bilan qancha nisbatda qushish mumkin ?
Javobinggiz uchun oldindan rahmat !  

Жавоб:
Ҳеч бир сувни, жумладан, зам-замни ҳам муқаддас дейилмайди. Сиз берган саволлар ҳеч қаерда йўқ. Бу каби ишлар одамларнинг ўзлари қилган ишлардир. Унинг шариатга алоқаси йўқ. Сиз етарли даражада китоб ўқиганингизда бу каби саволлар бермас ва хатоларга йўл қўймас эдингиз. Менинг «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласидаги «Ҳаж ва Умра» номли китобимда бу ҳақда маълумот чиққанига анча бўлди. Кўпчилик олиб ўқиди. Сиз учун ва бошқа мазкур китобни ўқимаганлар учун ўша китобдан баъзи маълумотларни тақдим этишга ижозат бергайсизлар.

ЗАМЗАМ СУВИДАН ИЧИШ ВА ОЛИБ КЕТИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичиш учун Замзам тутдим. Бас, у зот тик турган ҳолларида ичдилар».
Осим айтди: «Икрима, у зот ўша куни туянинг устида эдилар», деб қасам ичди.
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Муслимнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Замзамдан, пақирда ва тик турган ҳолларида ичдилар», дейилган.
Шарҳ: Шунинг учун бўлса керак ўлкамизда Замзамни тик туриб қиблага қараган ҳолда ичиш одат бўлган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши ўзлари билан Замзам сувини кўтариб оларди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан кўтариб олишлари ҳақида хабар берарди».
Термизий ривоят қилган. ва, саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Худди шунга амал қилиб бугунги кунгача миллионлаб мусулмонлар Замзамдан ўз юртларига кўтариб олиб кетадилар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар».
Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳибон ривоят қилган.
Шарҳ: Яъни, Замзамни ким нима ният билан ичса, ўша ниятига эришади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлис кишилар ўз тажрибаларидан ўтказганлар. 
Имом Дора Қутний ва ал-Ҳокимлар келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқонғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради.  У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир», дейилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6439.0
Каналга улани учун линкни устига босинг