Тавсия қиламиз

Тавфиқ Аллоҳдан 

Мақолалар access_time9-август, 13:27

Куни кеча масжидимизга бир аёл келиб, устозни сўрадилар. Устозимиз муборак…

ХАЛҚҚА МАНФААТ ЕТКАЗИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Мақолалар access_time24-июль, 14:59

ХАЛҚҚА МАНФААТ ЕТКАЗИШНИНГ ФАЗИЛАТИ Одамларга фойда етказиш яхшилик қилишнинг…

Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб...

Мақолалар access_time24-июль, 14:22

Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.…

Жаноза намозини ўқиб...

access_time21-сентябр, 14:46 visibility550

Жаноза намозини ўқиб бўлиб, яна дуо қилиш мумкинми?

Савол:
 Яқинда «Саодати абадия» деган китобда жаноза намози ҳақидаги бир фатвога кўзим тушди ва бу менда савол пайдо қилди. Унда шундай дейилган:

«Жаноза намози ўқилганидан кейин тобут ёнида дуо қилиш жоиз эмасдир. “Зубдат-ул-мақомот”да айтиладики, “Имом-и Раббоний “қаддасоллоҳу таоло сирруҳулъазийз) ҳазратларининг жаноза намози ўқилганидан кейин туриб дуо қилинмади. Дарҳол мозорга келтирилди. Жаноза намозидан кейин тик туриб дуо қилишнинг макруҳ бўлганлиги фич китобларида кўрсатилгандир.  Баъзи имомлар бундай дуоларни қилишаётган бўлсалар-да, уларнинг бу қилганлари суннатга уйғун эмасдир”. [Бундай дуонинг жоиз бўлмаганлиги “Баззозийя” фатвосида ҳам ёзиб қўйилгандир. ]» 

Биз томонларда ҳам шундай одат бор. Маййитга жаноза намози ўқиб, салом берилгач, яна қайтадан қўл кўтариб, маййит ҳаққига дуо қилиниб, кейин тарқалиш одатга айланган. Бир аҳли илмнинг маърузаларида айнан мана шу мавзуда шундай дейилганини ҳам эшитгандим:

Имом Молик (агар зеҳним панд бермаган бўлса, ўша киши) шундай деган эканлар: «Жаноза намозидан кейин яна дуо қиладиган одамнинг куфридан қўрқаман».  

Устоз! Айтингчи мазҳаб китобларида мазкур саволда кўтарилган масала ҳақида нималар баён қилинган?

Жавоб:
— Жаноза намозининг ўзи дуодан иборатдир. Ундан кейин тобут олдида туриб кўпчилик бўлиб дуо қилиш ўтган азизларимиздан ривоят қилинмаган. Дафндан кейин дуо қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бор. Имом Моликка нисбат бериб келтирган гапингиз мутлақо тўғри эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
http://savollar.islom.uz/savol/932

Каналга уланиш учун линкни устига босинг

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР