Тавсия қиламиз

Ота-она жаннат эшиги

Мақолалар access_time13-июнь 2019, 11:58

    Тобеъинларнинг улуғларидан бўлмиш Ҳасан Басрий розияллоҳу…

ҲАЁТ ЭКАНСИЗ, ЗЕРИКИШНИ УНУТИНГ!

Мақолалар access_time27-январ 2018, 14:48

Умрини ёлғизлик сўқмоқларида ўтказаётган киши машаққатга лойиқ, чунки унинг…

Mehrob.uz ижодий жамоаси

Янгиликлар access_time27-август 2017, 13:03

Mehrob.uz ижодий жамоаси кириб келаётган Қурбон ҳайити ҳамда Мустақиллик…

Ғийбатни тарк қилиш намозларни адо қилишдан афзалми ёки аксинчами?

access_time21-сентябр, 10:15 visibility776

 

Савол: Ғийбатни тарк қилиш намозларни адо қилишдан афзалми ёки аксинчами?

Жавоб: Ғийбатни тарк қилиш фарз ва нафл намозларни адо қилишдан афзалдир. Чунки ғийбат қилишда икки ҳақни зое қилиш бор:
1. Аллоҳнинг ҳаққи;
2. Банданинг ҳаққи.
Намозларни тарк қилишда эса Ҳақ таолонинг ҳаққини зое қилиш бор.
Демак, ғийбат қилиш гуноҳи фарзларни тарк қилиш гуноҳидан оғирроқдир. Шунга кўра, ғийбатни тарк қилиш, фарзларни адо қилишдан афзалдир.
Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳ: "Иҳёу улумид-дин"да бундай деган: "Саҳобаи киромлар ҳам башарга, яъни, фосиқ кимсага йўлиқар эдилар, лекин уйўқлигида ғийбат қилмас эдилар ва бу ишни энг афзал амал деб билар эдилар".
Вуҳайб Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган:
"Ғийбатни тарк қилишим мен учун бутун дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир".

  (Аллоҳнинг ҳаққи ва банданинг ҳаққи ўртасидаги фарқ қуйидагича: Аллоҳнинг ҳаққи У зотнинг буйруғи ва қайтариғидир. Банданинг ҳаққи эса манфаати ва сарф-ҳаражатидир. Шу маънода банданинг ҳаққи деганда банда уни ҳисобдан чиқариши мумкин бўлган ҳолат тушинилади. Аллоҳнинг ҳаққи деганда эса банда уни ҳисобдан чиқара олмайдиган ҳақ тушинилади. Ана шу эътиборга кўра, шаръий мажбуриятлар уч қисмга бўлинади.
1. Фақат Аллоҳнинг ҳаққи. Масалан, иймон келтириш лозимлиги, куфр келтириш ҳаромлиги;
2. Фақат банданинг ҳаққи. Масалан, қарзлар, олинган нарсаларнинг пуллари;
3. Аллоҳнинг ҳаққи кўплиги ёки банданинг ҳаққи кўплигида ихтилоф қилинган ҳақлар. Масалан, бировни зинокор деб туҳмат қилиш.)


"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР