УЗРЛИ ОДАМ
УЗРЛИ ОДАМ
❓Бир киши хасталиги сабабли намознинг бошидан сўнгигача таҳоратини ушлаб туролмаса, унга қандай ҳукм бўлади?
✅ У киши ҳар намоз ўқилиши оралиғида бир бор таҳорат қилиши лозим. Таҳорат қилиб, то намозга қадар ўзини тутиб туролмаса, қайта таҳорат қилмаса ҳам жоиз.
❓УЗРЛИ КИШИ КИМЛАР?
✅ Бурни доимо қонаб юрувчи, кўзидан йирингли ёш доим келувчи, олдидан доим сийдик суви келувчи кишилар. Уларнинг ушбу аъзоларидан бошқа аъзолари таҳоратни синдирса, узрга ўтмайди.
“Ибодати исломия”дан.