Тавсия қиламиз

ЖАҲОН МАЙДОНИДА БУЮК ВАТАНДОШИМИЗ ЭЪТИРОФИ

Мақолалар access_time23-сентябр 2017, 15:26

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон…

Истихора намози

Мақолалар access_time20-сентябр 2017, 13:45

«Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган…

Мол-дунё фитнаси

Мақолалар access_time12-сентябр 2019, 16:13

  Мол-дунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка…

УЗРЛИ КИШИЛАРНИНГ НАМОЗИ

access_time15-январ, 18:48 visibility629

Доимий бурни қонаб турувчи, жароҳатидан тинимсиз қон оқиб турувчи, ичи ўтиб ёки кўп ел чиқариб турувчи, сийдиги томчилаб турувчи ёки истеҳоза (касаллик) қони тўхтамай келиб турадиганлар қандай намоз ўқийди?

1) Узрли киши узрини тўхтатиши ёки бақадри имкон камайтиришга ҳаракат қилиши зарур бўлади.

2) Узрли киши ҳар фарз намоз вақтига бир таҳорат қилади. Ва мана шу таҳорати билан кейинги намоз вақти киргунча хоҳлаганча фарз ва нафл намозларини ўқийди, гарчи жароҳатидан қон оқиб турса ҳам ёки сийдиги томчилаб турса ҳам, модомики ўз узридан бошқа бетаҳоратлик етмаган бўлса.

3) Узрли киши узрини тўсадиган кўринишда намоз ўқийди. Мисол учун, агар туриб ўқиса, жароҳатидан қон чиқса-ю, ўтириб ўқиганда чиқмаса, ўтириб ўқийди.

4) Агар қон ёки сийдик узрли кишининг киймига кафтнинг кенглиги миқдорида ёки ундан кўпроқ оқса, агар ювган тақдирда ҳам иккинчи марта намозни ўқиб бўлмасдан нажосат чиқадиган бўлса, ювмайди, агар ювса, намозни ўқиб бўлгунича нажосат чиқмайдиган бўлса, ювиши лозим бўлади.

5) Бир кишида биринчи марта узр содир бўлса ва намоз вақти охирлаб қолгунча ҳам тўхтамаса, таҳорат қилади ва гарчи узри давом этиб турса ҳам намоз ўқийди. Агар узри тўлиқ бир намоз вақти, вақти, масалан пешиндан асргача тўхтамаса, намозни қайтариб ўқимайди, агар тўхтаса, қайтариб ўқийди.

  Кимки бир намоз вақти тўлиқ ўтгунча бирор марта узри содир бўлмаса, узрлидан чиқади. Шунингдек, агар жароҳатга ўхшаш нарса бўлиб, уни боғлаш ёки бошқа нарса билан тўхтатишнинг имкони бўлса ва унга зарар бермайдиган бўлса, узрлидан чиқади.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар. Намоз китоби"

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР