МАҲСИДАГИ МАСҲНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР НИМАЛАР?
МАҲСИДАГИ МАСҲНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР НИМАЛАР?
1. Таҳоратни бузадиган барча амал масҳни ҳам бузади. Кейин ҳар таҳорат қилганда масҳ тортиш лозим бўлиб қолади.
2. Маҳсини иккала пойини ёки бирини ечиш масҳни ботил (бекор) қилади.
Шунингдек, оёқ кўп қисмининг маҳсидан чиқиши ҳам масҳни ботил қилади.
3. Агар масҳ тортилган икки оёқдан бири сув сабабли ҳўл бўлса, масҳ ботил бўлади ва иккала оёқни ҳам янгидан ювиш лозим бўлади.
4. Таҳоратли бўлса ҳам масҳ муддатининг тугаши масҳни синдиради. Бундай ҳолатда фақат икки оёқни ювиб, намоз ўқийверади. Унга қайтадан таҳорат олиш шарт эмас.
Агар масҳ муддати тугаган вақтда бетаҳорат бўлса, янгидан мукаммал таҳорат олади.
"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 1." китобидан.