Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ:Қуръони Каримда шундай суралар борки...

Биласизми access_time3-июнь 2017, 20:57

  1. Қуръони Каримда шундай суралар борки, уларнинг номи гарчи сура…

АЛЛОҲ БЕРГАНИГА РОЗИ БЎЛИНГ, ОДАМЛАРНИНГ БОЙИ БЎЛАСИЗ

Мақолалар access_time16-январ 2018, 11:46

 Бунинг учун биринчи қадам - ўзингизга берилган тана, мол-давлат, бола-чақа,…

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг илм ҳақида айтган сўзлари

Мақолалар access_time3-август 2020, 00:48

Ибн Абдул Барр Ҳилол Варроқдан ривоят қилади: "Умар ибн Хаттоб розияллоҳу…

ҚАЙСИ ТАҲОРАТДА ТАЯММУМ ҲАМ ҚИЛИНАДИ?

access_time20-январ, 15:45 visibility612

Савол: Қайси таҳоратда таяммум ҳам қилинади?

Жавоб: Эшак ичганидан сўнг ундан қолган сувда таҳорат қилинганда таяммум ҳам қилиб қўйилади. Шунга кўра, агар бир киши мазкур сувдан бошқа сув топа олмаса, у билан таҳорат қилиши ва ортидан таяммум ҳам қилиши лозим бўлади. Қайси бирини олдин қилса ҳам жоиз бўлаверади. «Канзуд-дақоиқ» да шундай келган.
  Бунинг сабаби шуки, эшак ичгандан кейин ундан ортиб қолган сув ҳақида келган ҳадислар, хабарлар ва қиёсларнинг ҳукмлари бир бирларига мувофиқ эмас. Чунки ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшакнинг гўштини ейишдан қайтарганлар ва унинг гўшти пиширилаётган қозонларни тўкиб ташлашга буюрганлар.
  Бошқа бир ривоятда эса қуйидагича келган: Бир киши у зот алайҳиссаломдан бу ҳақида сўраб: «Менинг эшакларимдан бошқа молим қолмади», деган. Шунда у зот алайҳиссалом: «Молингнинг семизидан егин», деганлар».
  Ушбу икки ривоятдаги биринчи ҳадис хонаки эшакнинг гўшти ҳаром эканига далолат қилади. Шунга кўра, эшак ичгандан қолган сув ҳам нажосат? ҳисобланади. Чунки қолдиқ сувнинг нажосат ва поклиги сўлакнинг поклигига кўра бўлади. Сўлакнинг нажосат ва поклиги эса гўшт эътиборидан бўлади. Демак, эшак гўшти нажосат бўлса, унинг сўлаги ҳам нажосатлигига ҳукм қилинади. Сўлаги эса ундан ортган сувнинг нажосат бўлишини тақозо қилади.
  Иккинчи ҳадис эса хонаки эшак гўшти мубоҳлигига далолат қилади. Унинг мубоҳлиги эса сўлагининг поклигини тақозо қилади. Сўлагининг поклиги эса ундан ортган сувнинг пок ҳисобланишини тақозо қилади. Шунингдек, Жобир розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эшаклардан ортиб қолган сув билан таҳорат қилсам бўладими?» деб сўради. У зот алайҳиссалом: «Ҳа», дедилар».
  Ҳасан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хонаки эшак гўштидан қайтардилар ва: «У ифлосдир», дедилар. Бу эса ундан ортиб қолган сувнинг ҳам нажосат эканини тақозо қилади.
  Аммо хабарларга келадиган бўлсак, нақл қилинишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо эшаклардан ортиб қолган сув билан таҳорат қилишни ёқтирмас эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса: «У билан таҳорат қилишнинг зарари йўқ», деган.
  Қиёсга келадиган бўлсак, эшак ичгандан ортиб қолган сувни унинг сутига қиёс қилиб, нажас дейиш мумкин эмас. Чунки бундай сувга зарурат кўп, сутига эса зарурат кам. Эшакдан чиққан терга қиёс қилиб, ундан қолган сувни пок дейиш ҳам мумкин бўлмайди. Чунки эшакнинг терлаган терида инсон кийимига ва баданига тегиб кетиш зарурати кўп. Ундан қолган сувда эса зарурат кўп эмас. Шунингдек, эшакдан ортиб қолган сувни итдан ортиб қолган сувга қиёс қилиш ҳам мумкин эмас. Агар унга қиёс қилинса, нажас ҳукмида бўлади. Мушукдан ортиб қолган сувга қиёс қилиш ҳам мумкин эмас. Агар унга қиёс қилинса пок ҳукмида бўлади. Буларга қиёс қилинмаслиги заруратнинг кўп ва камлигига кўрадир.
  Демак, далиллар ўзаро қарама-қарши бўлиб қолган вақтда асос бўлган нақлий далилларни тайин қилиш вожиб бўлади. Зеро, бу «усул» илмидаги барқарор қоидадир.
  Ушбулардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, эшак ичган сув олдин қандай бўлган бўлса, ўшандай поклиги ва ундан
таҳорат қилган эса, таҳоратдан олдин қандай бетаҳорат бўлган бўлса, ўшандай бетаҳорат бўлиб туриши келиб чиқади. Шунга кўра, бу сувдан таҳорат олган киши таяммум қилиши ҳам керак бўлади. Бу масала «Талвийҳ»да шундай келган.
  Мана шу ўринда фуқаҳоларимизнинг: «Эшакнинг қолдиқ сувида шубҳа бор», деган гаплари юқорида биз зикр қилган маънода экани билинади. Мазкур гаплар асло «Унинг поклигига ҳам, нажосатлигига ҳам ҳукм қилинмайди, шунинг учун унинг ҳукмида шак бор», маъносини англатмайди. Чунки бирор бир фиқҳий масаланинг ҳеч қайси тарафга ҳукм қилинмасдан шубҳали бўлиб туриши инкор қилинади.
  Сўнг эшакдан қолган сув билан таҳорат қилишда ҳам ният зарурми деган савол ҳам туғилади. «Қуня» китобида Ало Ҳиммонийдан ва Зиёул аиммадан: «Эшакдан қолган сувдан таҳорат олишда ният шарт эмас», деган ҳукм накл қилинган. «Хулоса» китобида: «Энг эҳтиёт йўл ният қилишдир», дейилган.

 

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР