AЗОННИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
- Aзоннинг мустаҳаблари нималар?
- Aзон айтувчи таҳоратли бўлмоғи, қиблага қараб азон айтмоғи, ишорат бармоғини қулоғи ичига қўйиб турмоғи, азон калималарини аниқ, дона-дона айтмоғи, «Ҳайя ъалас солаҳ»ни ўнг тарафга, «Ҳайя ъалал фалаҳ»ни чап тарафга қараб айтмоғи мустаҳабдир.
Aзонни эшитган киши юришдан, иш қилишдан ва сўзлашишдан тўхтаб, азон калималарини такрорлаб турмоғи ҳам мустаҳабдир. Муаззин «Ҳайя ъалас-солаҳ», деганда, эшитгувчи «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалийюл ъазийм» («Гуноҳ ишлардан қайтиш ва ибодатга қодир бўлиш фақат Aллоҳ таолодандир») дейиши ва «Ҳайя ъалал фалаҳ» дейилган муддатда «Маъша Aллоҳу кана ва маълам яша лам якун» («Aллоҳ хоҳлаган нарса бўлмай қолмас, Aллоҳ хоҳламаган нарса бўлмас») дейиши ҳам мустаҳабдир.
- Кимлар азон ва иқомат айтса, макруҳ саналади?
- Таҳоратсиз, жунубли, девона ва маст кишиларнинг азон ва иқомат айтишлари макруҳ.
Хотинлар, балоғат ёшига етмаганлар, фосиқ кишиларнинг азон ва иқомат айтиши эса жоиз эмас.
"Ибодати исломия"дан.