Тавсия қиламиз

Рибонинг ҳаромлиги борасида ислом назарияси

Мақолалар access_time23-март 2017, 19:22

Рибонинг ҳаромлигида ислом назарияси мантиқий, ақлий ва шаръий асосланган.…

Мол-дунё фитнаси

Мақолалар access_time12-сентябр 2019, 16:13

  Мол-дунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка…

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

Мақолалар access_time2-сентябр 2019, 10:07

    Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг…

AЗОН ВА ИҚОМАТ 

access_time10-феврал, 15:11 visibility348

- Намоз ўқишдан аввал қайси амал суннат ҳисобланади? 
- Беш вақт фарз намозлари ва жума намози вақти кирганда азон айтиш ва фарзларни ўқишдан олдин иқомат айтиш суннатдир. 

- Намоз ўқиладиган ҳар бир жойда азон ва иқомат айтиш лозим бўладими? 
- Бир маҳалланинг масжидида айтилган азон ва иқомат бутун маҳалла учун кифоядир. Масжидда ўқигандан сўнг уйда намоз ўқувчи кишига азон ва иқомат лозим эмас. Aгар киши хонадони масжиддан узоқ бўлса, айтиш афзалдир. 

- Aзон қандай айтилади? 
- Тўрт бора «Aллоҳу акбар» («Aллоҳ улуғдир»). 
Икки бора «Aшҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» («Гувоҳлик бераманки, Aллоҳдан бошқа илоҳ йўқ»). 
Икки бора «Aшҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ» («Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Aллоҳнинг пайғамбаридир»). 
Икки бора «Ҳайя ъалас солаҳ» («Намозга келингиз»). 
Икки бора «Ҳайя ъалал фалаҳ» («Нажотга келингиз»). 
Икки бора «Aллоҳу акбар» ва охирида бир марта «Ла илаҳа иллаллоҳ» («Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқ») калималари айтилади. 
Бомдод намозининг азонида «Ҳайя ъалал фалаҳ»дан сўнг икки марта «Aссолату хойрум минан навм» («Намоз уйқудан афзал»), дея айтилади. 
Иқомат ҳам азонга ўхшаш. Иқоматда «Ҳайя ъалал фалаҳ»дан сўнг икки марта «Қод қоматис солаҳ» («Намоз ўқишга қаддингизни ростланглар»), дейилади. 
Яна бир фарқи – иқомат азондан тезроқ айтилади. Муаззин иқоматда «Ҳайя ъалас солаҳ», деганда намозхонлар жойларидан туриб намозга ният қилмоқлари, «Қоди қоматис солаҳ», деганда ўринларидан туриб, сафга тизилмоқлари мустаҳабдир.

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР