Тавсия қиламиз

НОУМИД БЎЛМАНГ

Мақолалар access_time11-октябрь 2018, 13:00

«...Аллоҳнинг раҳматидан зинҳор умид узманглар». (Зумар, 32)…

Жамоат намози

Мақолалар access_time14-ноябрь, 13:59

  Беш маҳал намозда имом билан бирга жамоат бўлиши учун имомдан ташқари…

Куёвнинг_онасига_мактуб

Мақолалар access_time29-декабр 2017, 17:45

Ўзгаларнинг келинингиз ҳақидаги мишмишларга дарҳол ишонманг. Жамоятда яхши…

НИЯТ  

access_time10-феврал, 15:12 visibility825

- Намоз ўқишдан олдин намоз ўқишни ният қилиш шартми? 
- Дил билан ният қилиш фарз. Тил билан ҳам қайси намоз эканини айтиб ният қилиш мустаҳабдир. Имомга эргашган киши эргашувни ҳам ният қилиши лозим. Aммо ният тилда айтилиб, дилда айтилмаса, ният ҳисобга ўтмайди. Aгар дилда бошқа намозни айтиб, тилда бошқасини айтиб юборса, дилда айтилгани ҳақиқийдир. 

- Беш вақт намозга қандай ният қилинади? 
 Ниятни ҳар ким ўз тилида қилса бўлади. Масалан, бундай: «Бомдод намозининг икки ракатли суннатини муқаддас қиблам бўлмиш Каъба тарафга юзланиб ўқишни ният қилдим. Холис Aллоҳ учун». Қолган намозларда ҳам шундай. Фақат номи ҳамда неча ракатлиги ўзгариб туради, холос.  Aгар имомнинг орқасида туриб ўқилаётган бўлса, ниятни бундай қилиш лозим, масалан: «Шом намозининг уч ракатли фарзини ушбу имомга ергашиб ўқишни ният қилдим. Қиблам бўлмиш муқаддас Каъба сари юзландим. Холис Aллоҳ учун». Фарз намозлардан бошқа намозларда «Aллоҳнинг Расулига эргашиб намоз ўқимоқни ният қилдим», дейилса ҳам бўлади.

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР