Тавсия қиламиз

Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа...

Мақолалар access_time12-март 2019, 15:09

Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди.…

Сурхондарёда вилояти Термиз шаҳридаги «Ҳаким Термизий» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янгиликлар access_time24-май 2019, 19:02

Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжид Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват,…

ОЛТИ КУНДА ЯРАЛГАН ЕРУ ОСМОНЛАР

Мақолалар access_time13-декабр 2018, 11:37

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта Роббингиз осмонолару ерни олти…

ҚИБЛАНИ АНИҚЛАМОҚ 

access_time10-феврал, 15:12 visibility589

- Саҳро каби овлоқ жойда киши қиблани билолмай қолса, сўрамоққа одам тополмаса, намозни қайси тарафга қараб ўқийди? 
- Киши қалби қайси тарафга қибла эканини англаб мойиллик билдирса, ўша тарафга қараб намоз ўқиса бўлади. 

- Aгар кечаси бўлса, атрофда ҳеч бир нарса кўринмаса, қандай аниқлайди? 
- Aгар булут бўлмаса, Олтин қозиқ юлдузини топиб, ўшандан аниқлайди. 
Олтин қозиқ юлдузи доим қуёш юрадиган тарафга муқобил ва қарши бўлиб, шимол тарафда туради. Офтоб юрар тарафни топгандан сўнгра чоғлаб қибла тарафни билса бўлади. 

- Шундай аниқлаб, бир тарафни қибла эътиқод қилиб намоз ўқишга киришса, намозни тамом қилмасдан бирор аломат туфайли қибланинг бошқа тарафда эканини англаб қолса, нима қилиш керак? 
- Намоз ўқиб турган ҳолда ўша тарафга айланиб ибодатини адо этиши лозим. 

- Бир неча киши қиблани тополмай, ҳар ким ўзича бир тарафни қибла деб, ҳамма бир тарафга қараб ибодат қилса, нима бўлади? 
- Ҳар ким ўзи мойил бўлган тарафга ёлғиз-ёлғиз ҳолда ибодат қилади. 

"Ибодати исломия"дан.