Йўталиш намозни бузадими ё бузмайдими?
Савол: Йўталиш намозни бузадими ё бузмайдими?
Жавоб: Йўтал ҳеч бир ихтилофсиз намозни бузмайди.
«Зоҳидий»да шундай келган. Лекин «Ҳизона»да: «Агар йўталганда заруратсиз равишда ҳарфлар зоҳир бўлиб қолса, намоз бузилади», дейилган. «Жомеур-румуз»да шундай келган.
“Нодир фатволар” китобидан.