Тавсия қиламиз

иймоннинг мукаммал бўлиши учун амаллар.

Мақолалар access_time4-май 2017, 11:03

Имом Абу Довуд ривоятида келган, иймоннинг мукаммал бўлиши учун амалга оширилиши…

Фалакий ҳисоб билан шаръий вақтларни белгиласа бўладими?

Мақолалар access_time4-июнь 2019, 00:41

Саудиянинг бир минтақасида ҳилол (янги ой) кўрилгани айтилди. Малайзия,…

Уйдан чиқиш дуоси:

Мақолалар access_time22-апрел 2019, 12:36

1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи…

ЗАИФ ВА НОГИРОН КИШИЛАР БАЁНИ  

access_time13-март 2021, 16:23 visibility384

- Заиф ва ногирон кишиларнинг намозда ҳукми қандай? 
- Киши заифлиги сабабли қиёмга туролмаса, ўтириб ўқийди. Ўтирган ҳолича букилиб рукуъ қилади, саждада эса эл қатори бошини ерга теккизиб ўқийди. Aгар рукуъ ва саждага ҳоли келмаса, ўтирган кўйи рукуъ ва саждага бир оз эгилиб, ишора қилиб ўқиса ҳам бўлади. 
Aгар ўтиришга ҳам қуввати етмаса, оёқларини қибла тарафга узатиб, чалқанча ётиб, боши билан ишора қилиб ўқийди. Aгар бунга ҳам қуввати келмаса, у зотга маъзурдир. 
Қачон қувватга кирса, қазосини ўқиш нияти билан кейинга қолдиради.
 
- Намозни узрсиз ўтириб ўқиса бўладими? 
- Сувда, кемада келаётганларга мумкин. 

- Суннат ва нафл намозини отда туриб ўқиса бўладими? 
- Бўлади. 

- Отда ўқилса, қайси тарафга қараб ўқилади? 
- От кетаётган тарафга қараб. 

- Қарилиги ёки ғоятда совуқлиги туфайли тили Қуръонни тўғри талаффуз қила олмайдиганлар намозни қандай ўқигани маъқул? 
- Ундай кишилар имомга иқтидо қилсин. Ёлғиз бўлса, билган оятини бир неча бор такрорлаб ўқийди. 

- Бир киши сабаб билан ҳушидан кетиб ётиб қолса, ўқилмай қолган намозни нима қилади? 
- Ҳушсизлик 24 соат ичида бўлса, ҳар бир намозни қазо қилиб ўқийди, агар 24 соатдан ошса, у ҳолда янги куннинг намозларига киришади.

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР