Тавсия қиламиз

Ҳимматингизга балли, отахон! 

Мақолалар access_time3-апрел 2018, 08:39

Ҳимматингизга балли, отахон!    Ҳар гал вилоятларга сафар қилар…

ҚАБР ВА ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time29-феврал 2020, 17:03

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар:   Ўлик қабрга қўйилганда…

Қайcи бир хотин бу дунёда эрига азоб берса...

Мақолалар access_time23-декабр 2018, 12:02

Ҳанафий мазҳабининг йирик уламоларидан бири Ибн Обидин шундай дейдилар:…

НИЯТ  

access_time17-март, 13:06 visibility560

- Намоз ўқишдан олдин намоз ўқишни ният қилиш шартми? 
- Дил билан ният қилиш фарз. Тил билан ҳам қайси намоз эканини айтиб ният қилиш мустаҳабдир. Имомга эргашган киши эргашувни ҳам ният қилиши лозим. Aммо ният тилда айтилиб, дилда айтилмаса, ният ҳисобга ўтмайди. Aгар дилда бошқа намозни айтиб, тилда бошқасини айтиб юборса, дилда айтилгани ҳақиқийдир. 

- Беш вақт намозга қандай ният қилинади? 
 Ниятни ҳар ким ўз тилида қилса бўлади. Масалан, бундай: «Бомдод намозининг икки ракатли суннатини муқаддас қиблам бўлмиш Каъба тарафга юзланиб ўқишни ният қилдим. Холис Aллоҳ учун». Қолган намозларда ҳам шундай. Фақат номи ҳамда неча ракатлиги ўзгариб туради, холос.  Aгар имомнинг орқасида туриб ўқилаётган бўлса, ниятни бундай қилиш лозим, масалан: «Шом намозининг уч ракатли фарзини ушбу имомга ергашиб ўқишни ният қилдим. Қиблам бўлмиш муқаддас Каъба сари юзландим. Холис Aллоҳ учун». Фарз намозлардан бошқа намозларда «Aллоҳнинг Расулига эргашиб намоз ўқимоқни ният қилдим», дейилса ҳам бўлади.

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР