Тавсия қиламиз

СОЧГА ТЕГИШЛИ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАР

Мақолалар access_time22-декабр 2021, 15:46

Муқаддас динимизда инсон ҳаётида керак бўладиган барча нарсалар ҳақида батафсил…

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ... (ибратли ҳикоя)

Мақолалар access_time27-октябрь 2018, 14:16

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

БИЛАСИЗМИ:Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари...

Биласизми access_time10-май 2017, 16:08

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари: 1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг…

МУСОФИРЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ

access_time24-март 2021, 11:12 visibility905

– Мусофир кишига нима лозим бўладими?

– Тўрт ракатли намозларни, масалан, пешинни, асрни, хуфтонни қисқа (қаср) қилиб, икки ракатдан ўқиши лозим. Шом ва витр намозини қисқартирмайди.

– Тўрт ракатли суннатларни қисқа қиладими?

– Йўқ.

– Мусофирларга нечук ишларни қилиш дуруст бўлади?

– Маҳсига ёки этикка уч кеча-кундузгача масҳ тортиш ҳам, қаттиқ машаққатли бўлган тақдирда намознинг суннатларини ўқимаса, рамазон ойида рўзани тутмасдан қазога қолдирса ҳам бўлади.

– Тўрт ракатли намозда мусофир киши муқим кишига имом бўлса, дуруст бўладими?

– Дуруст бўлади.

– Бу ҳолда намозни неча ракат қилиб ўқийдилар?

– Мусофир икки ракат ўқиб салом бериб, намозни тамом қилади. Орқасидан эргашган киши ташаҳҳудни ўқийди, аммо саловот ва дуони ўқимай, имом бўлган мусофирнинг салом беришини кутиб туради. Мусофир салом бергандан кейин муқимлар қиёмга турадилар ва қолган икки ракатни ўқиб, намозларини тамом қиладилар.

– Тўрт ракатли намозда мусофир кишининг муқимга эргашиши дуруст бўладими?

– Қазо намоз бўлса, дуруст бўлмайди, аммо вақтида адо қилинадиган намоз бўлса, дуруст бўлади.

– Бу ҳолда мусофир неча ракат ўқийди?

– Имомга тобеъ бўлиб тўрт ракат ўқийди.

– Мусофир киши тўрт ракатли намозни икки ракат ўқимай, тўрт ракат қилиб тўла ўқиса, намози дуруст бўладими?

– Дуруст бўлади, лекин икки ракат ўқимай, тўрт ракат ўқигани учун гуноҳкор бўлади.

– Мусофир киши ўз шаҳрида ўқилмай, қазога қолган тўрт ракатли намозни сафарда қазо қилмоқчи бўлса, неча ракат қилиб қазо ўқийди?

– Тўрт ракат қилиб қазо ўқийди.

"Ибодати исломия"дан.
Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР