Тавсия қиламиз

РЎЗАНИНГ СИРЛАРИ ВА БОТИНИЙ ШАРТЛАРИ

Мақолалар access_time8-май 2020, 18:21

РЎЗАНИНГ СИРЛАРИ ВА БОТИНИЙ ШАРТЛАРИ   Билгилки, рўза уч даражадир:…

Инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси ва фазли фақатгина тақво билан ўлчанади

Мақолалар access_time4-феврал 2019, 09:47

     Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло буюк Холиқ Зот, Ўзининг ризосини…

Тирикчилик дарди

Мақолалар access_time1-июль 2018, 18:21

Бугунги кунда, бу замонамизда аслида инсоннинг вақтини тежаш учун ишлаб…

ҲОЖАТ, ШУКР ВА ТАВБА НАМОЗИ 

access_time30-март, 21:30 visibility764

– Ҳожат намози қандай намоздир? 
– Бир кишининг Aллоҳ таолодан талаб қиладиган ҳожати бўлган вақтда (яъни, бир 
мақсаднинг ҳосил бўлмоғини тилаган замонда) ўқиладиган икки ракат нафл намозидир. 

– Намозни ўқигандан сўнг нима қилинади? 
– Ғоятда ихлос ила Aллоҳ таолодан ўзининг ҳожатини талаб қилади. 

– Шукр намози қандай намоздир? 
– Бир мақсади ҳосил бўлган замонда ва ёки бир хайрли неъмат келган замонда шукрона қилиш учун ўқиладиган икки ракат нафл намоздир. 

– Тавба ва истиғфор намози қандай намоздир? 
– Хатолик билан бир гуноҳ иш қилса, пушаймон бўлса, тавба қилиб ўша гуноҳининг авф қилинишини Aллоҳ таолодан талаб этиб ўқиладиган икки ракатли нафл намоздир.

– Бир киши шу тариқа тавба қилиб икки ракат нафл намоз ўқиб Aллоҳ таолодан гуноҳини тиласа, нима бўлади? 
– Aллоҳ таоло гуноҳини кечиришни ваъда қилгандир. 

– Ундай намозни ўқигандан кейин нима дуо қилинади? 
– Ушбу истиғфорни ўқийди: 
«Aстағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таоло мин кулли занбин азнабтаҳу амдан ав хатоан сиррон ав ъала ниятан ва атубу илайҳи мин аз-занбиллази аъламу ва мин аз-занбиллази ла аъламу иннака анта ъалламул ғуюб». 
Маъноси: «Aллоҳ таолодан ҳар бир қилган гуноҳларимни авф қилишини талаб қилурман, қасддан хатолик ила ошкора, махфий, ўзим билиб ва билмай қилган 
гуноҳларимдан Aллоҳ таолога тавба қилурман. Ё Раббим, Сен ғайбларни билувчисан».

"Ибодати исломия"дан.
Mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР