Тавсия қиламиз

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Мақолалар access_time27-июнь 2017, 15:25

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат,…

Биласизми:Ҳайвон номлари билан аталган суралар?

Биласизми access_time25-июль 2017, 10:19

Ҳайвон номлари билан аталган суралар 1.  Бақара 2.  Анъом 3.  Наҳл…

РЎЗА, ЗАКОТ, ҲАЖ

access_time31-март, 10:27 visibility765

– Ислом динида фарз бўлган улуғ ибодатларнинг учинчиси нима?

– Рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш.

– Рўза тутиш қай тариқа бўлади?

– Тонгдан то қуёш ботгунча оғзини ёпишга ният қилиб, ейиш, ичиш ва жинсий алоқа қилишдан сақланилади.

– Рўзанинг фарзи нечта?

– Учта.

Биринчиси – ният;

иккинчиси – ейиш ва ичишдан сақланиш;

учинчиси – жинсий алоқа қилмаслик.

– Ниятсиз кунни емасдан, ичмасдан ва жинсий алоқа қилмасдан кеч қилса, рўзага ҳисоб қилинадими?

– Рўза ҳисобига ўтмайди.

– Рўзага қайси вақтдан ният қилинади?

– Саҳарликдан сўнг тонг отгунча қилинган ният афзал. Тонг отгандан кейин катта чошгоҳгача ният қилса ҳам дуруст. Ундан кейин ният қилиш дуруст эмас. Катта чошгоҳ – қиёмдан икки соат ёки икки соату чорак дақиқа аввалдир.

– Бир киши тонгдан катта чошгоҳгача рўзага зид нарсани қилмасдан турса, катта чошгоҳдан озгина муқаддам ўша куннинг рўзасини ният қилса, шу рўза рўзага ҳисоб бўладими?

– Aлбатта, рўзага ҳисоб бўлади.

– Бир киши тонгдан кейин ҳам еса-ю ундан кейин чошгоҳгача шу куннинг рўзасини ният қилса, рўзаси дуруст бўладими?

– Дуруст бўлмайди.

– Рўзага ниятни тил билан қилиш керакми ёки фақат дил билан ният қилса кифоями?

– Тил билан ҳам ният қилиш афзалдир, лекин фақат дил билан ният қилса ҳам кифоя. Aммо огоҳ бўлиш керакки, фақат тил билан ният қилиб дилнинг бехабар қолиши ният эмас, чунки ният дилнинг ишидир. Чунончи, аксар авом одамлар тил билан бўлган ниятни ният деб эътиқод қиладилар. Масалан, намозда «ният қилдим»ни тил билан айтишни ният, дейдилар, ҳолбуки, ният фарз бўлган ибодатларнинг ҳаммаларига фақат тил билан ният қилиш ила ибодат дуруст бўлмайди. Мўътабар ният фалон амал ва фалон ибодатни қиламан, деб дилда қасд қилиш, дилдан ўтказишдир.

– Рўза тутишда тил билан арабча ният қилмоқчи бўлса, нима деб ният қилади? «Наввайту ан асума совма шаҳри рамазона мин ал-фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таоло. Aллоҳу акбар», деб ният қилинади.

Маъноси: «Aллоҳ таоло учун ихлос билан тонгдан то офтоб ботгунича рамазон ойининг рўзасини тутмоқликни ният қилдим».

– Қуёш ботгач, рўзаси тамом бўлганда нима қилади?

– Олов тегмаган бирор таом ёки сув ила оғзини очади. Хурмога ўхшаш ширин таомлар билан оғиз очиш мустаҳабдир. Оғиз очилаётганда:

«Aллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва илайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту фағфирли я ғоффару ма қоддамту ва ма аххарту», деб айтилади.

Маъноси: «Эй бор Худоё, ушбу рўзамни фақат Сен учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларимни авф қилувчи Aллоҳ! Сен энди менинг аввалги гуноҳларимни ва охирги гуноҳларимни кечиргин ва ёрлақагин».

"Ибодати исломия"дан.

mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР