Тавсия қиламиз

Расуллик мартабаси набийлик мартабасидан баланд ҳисобланади.  

Мақолалар access_time15-май 2017, 12:50

«Пайғамбар» сўзи форсий тилдан олинган бўлиб, пайғом етказувчи,…

«ФИРЪАВННИНГ ХАЗИНАСИ...»?

Мақолалар access_time28-январ 2019, 13:33

  Мисрда икки ака-ука яшар эди. Бири илмга муҳаббат қўйиб, тинмай билим…

НОЗИК МУОМАЛА ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time13-декабр 2020, 12:22

Эй, фарзанд!  Жинсий қўшилувдан олдин «Бисмиллоҳ» айтиш…

РЎЗАНИНГ СУННАТ, МАКРУҲ ВА МУФСИДЛАРИ

access_time31-март, 10:34 visibility544

– Рўза тутган кишига қандай ишларни қилиш суннат?

– Саҳарлик қилиш; субҳдан илгари рўзага ният қилиш; рўза билан нафсни ёмон ниятлардан тўхтатишни қасд қилиш; рўза бўлган ҳолда бефойда сўзлардан ҳамда ибосиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш; киши билан уришмоқдан ва ҳар бир гуноҳ ишлардан ўзини тортиш; мумкин қадар зикр ва тасбеҳ ила ва ҳам Қуръон ўқимоққа машғул бўлиш; қуёш ботган вақтда шом намозини ўқимасдан илгари оғиз очиш суннатдир.

– Рўза тутган кишиларга қандай ишлар макруҳ ҳисобланади?

– Фойдасиз сўзларни сўзлаш; ибосиз сўзларни сўзлаш; одамлар билан ёқалашиш; ҳаммомга тушиш; сувга шўнғиш; таомни татиб кўриш; ўтар рўза, яъни бир кун кечгача рўза тутиб оғиз очмасдан иккинчи кун рўзасини давом эттириш каби ишлар макруҳ.

– Рўза тутган кишига қандай ишларни қилиш дуруст бўлади?

– Сотиб оладиган нарсаларни тил теккизиб татиб кўриш, зарур бўлганда таом чайнаб бериш, кўзига сурма тортиш, юзини мойлаш, мисвокдан фойдаланиш, қон олдириш, зулук солдириш, обдаста билан ғусл қилиш, совун билан покланиш дуруст бўлади, макруҳ эмас.

– Рўзани қандай нарсалар бузади?

– Кунжут қадар бўлса ҳам, таом ейиш; бир қатра бўлса ҳам, сув ичиш; эр билан хотиннинг жинсий алоқа қилиши рўзани бузади.

– Бир киши ўзининг рўза эканини била туриб ихтиёрий равишда рўзани бузадиган ишларни биринчи марта қилса, у киши нима қилиши лозим?

– Рўзасининг қазосини тутиши ва ҳам каффорат қилиши лозим.

"Ибодати исломия"дан.

mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР