Тавсия қиламиз

НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Мақолалар access_time20-май 2017, 16:55

 Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда…

АЁЛЛАРГА НАСИҲАТ 

Мақолалар access_time10-феврал 2020, 10:02

     Жобир розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: Пайғамбаримиз…

Одам савдоси ёҳуд ўз боласи устидаги савдо

Долзарб мавзу access_time15-март 2017, 20:47

Бир неча кун аввал интернет саҳифаларида тарқаган бир маълумот дилимизга…

ЗАКОТ 

access_time10-апрел, 15:56 visibility1485

 – Ислом динида фарз бўлган улуғ ибодатларнинг тўртинчиси молга закот беришдир. Болиғ ва оқил мусулмон бўлган беш тоифа кишиларга закот бериш фарз қилинган. Закот бериш ёш болага, девона кишига, фақир кишига фарз бўлмайди, ҳатто бой бўлсалар ҳам. 

– Одамнинг моли қанча бўлса, закот бериш лозим бўлади? 
– Закот бериладиган молларнинг ҳар қайсисидан нисоб миқдорида молга эга бўлса, лозим бўлади. Бундан ташқари ўша мол ўзининг ва оиласининг тириклиги учун зарур моллардан зиёда бўлиши ва ҳам ўз қўлида бўлиши ва ҳам ўзининг соф ҳалол моли бўлиши керак. 

– Нисоб миқдоридан кам бўлган молдан закот бериладими? 
– Берилмайди. Ҳовли-ер, либос, идиш ва асбоблар ҳамда олим кишиларнинг китобаларига ўхшаш ўз ҳожатидаги моллардан ҳам закот лозим бўлмайди. 

– Қарздор кишининг қўлидаги молидан ҳам закот бериладими? 
– Қарзга етарли миқдордан берилмайди, қарздан ортиб қолган миқдори нисобга етса, ундан берилади. 

– Масалан, бир кишининг ўз ҳожатидан зиёда юз сўм пули бўлса ва ҳам бир кишига берадиган юз сўм қарзи бўлса, шу юз сўмдан закот бериладими? 
– Берилмайди, чунки у ўз моли эмас, балки қарз берган кишининг молидир. 

– Бир кишининг икки юз сўм пули бор бўлса, юз сўм қарзи бўлса, ушбу икки юз сўмдан закот бериладими? 
– Қарзга тегишли юз сўмдан бермайди, ортган юз сўм учун беради. 

– Ўз қўлида бўлмаган молдан закот бериладими? 
– Ўзининг вакили қўлида бўлса ёки бир бошқа кишининг қўлида бўлса ва унда борлигига ҳужжати бўлса, беради. 

– Бир кишининг бировга қарз берган моли бўлса, ўша молга закот бермак лозимми? 
– Қарздор киши ўша молнинг борлигига иқрор бўлса ёки мункар бўлса-да, лекин ўша молнинг борлигига ҳужжати бўлса, закот бериши лозим. 

– Йўқолган молга закот бериладими? 
– Берилмайди.

"Ибодати исломия"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР