Тавсия қиламиз

Мусибатнинг илк дақиқаларида сабр қилиш фазилати

Мақолалар access_time14-март 2017, 17:10

Анас ибн Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: “Сабр…

Аҳли оиламизга муҳаббатни Пайғамбаримиздан ўрганайлик!

Мақолалар access_time19-март 2020, 18:12

Жамиятимизда оила бошлиғи сифатида эркакларнинг вазифалари баён қилиб…

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Мақолалар access_time8-апрел 2019, 10:33

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон  Пайғамбари,…

НАМОЗНИНГ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДА 3

access_time11-июнь, 13:48 visibility2753

20) Бир киши қалби билан аср намозини қасд қилса-ю тили билан хато қилиб, пешинни ният қилдим деса, намози дуруст бўладими?
  Ҳа, унинг намози дуруст бўлади, чунки унинг сўзи нутқ ҳисобланади, ният ҳисобланмайди. Қалбдаги ният эътиборга олинади. Шунингдек, ракъатнинг сонида хато қилса ҳам, намози дуруст бўлади. Чунки ниятда намознинг адади шарт эмас. Яъни намознинг номини тайин қилишнинг ўзи билан ният дуруст бўлади. Лекин намознинг ададини айтиб тўлиқ ният қилиш афзал.

21) Бир киши фарзни ният қилса-ю сўнг ўзини суннат намозида деб ўйлаб, шу асосда намозини тугатиб, фарзга ният қилиб фарзни ўқиганлигини эсласа, у намознинг ҳукми нима бўлади? 
Унинг бу намози фарз намозига ўтади, уни қайта ўқиш лозим бўлмайди. Шунингдек, бир киши фарз намозининг вақтида фарз намозига киришгандан кейин, уни суннатга айлантириш зеҳнига келиб қолса, у суннатга айланмайди. Фарзга ўтади. Намозни аввалидаги ният эътиборга олинади.

22) Қазо нияти билан адо (вақтида ўқиладиган намоз) ёки адо нияти билан қазо дуруст бўладими?
Ҳа, бир киши ҳали пешин намозининг вақти чиқиб кетмаган деган гумон билан пешинни адо деб ният қилса, сўнг пешинни вақти чиқиб кетганлиги маълум бўлса, намози дуруст бўлади ва у қазога ўтади. Шунингдек, унинг аксида ҳам намоз дуруст бўлади. Бир киши пешин намозининг вақти чиқиб кетган деб гумон қилиб, пешинни қазо деб ният қилса, сўнг пешиннинг вақти чиқиб кетмаганлиги маълум бўлса, намози дуруст бўлади ва у адо (ўз вақтида ўқилган) намозга ўтади.

23) Зиммасида кўп қазо намозлари бўлган киши уларнинг қазосини ўқишни хоҳласа, ниятнинг шакли қанақа бўлади?
Қазо деб, фарз намозининг турини тайин қилади. Мисол учун, пешинни ёки асрни деб тайин қилади.

24) Икки нафл намозни биргаликда ният қилган кишининг ҳукми нима бўлади?
У иккита нафл намоз ўрнига ўтади.

25) Агар аёллар ҳам имомга иқтидо қилса, имом намозида аёлларга ҳам имом бўлганлигини ният қилиши зиммасига вожиб бўладими?
Ҳа, аёлларнинг имомга иқтидо қилиши дуруст бўлиши учун Имом намозида аёлларга ҳам имом бўлганлигини ният қилиши вожиб бўлади. Фақат эркак кишилар имомга иқтидо қилганда имом намозида эркакларга имом бўлганлигини ният қилиши вожиб эмас.

26) Намозда имомга иқтидо қилган киши учун қироат қилиш вожибми?
Намозда имомга иқтидо қилган киши учун қироат қилиш йўқдир, жаҳрий намоз бўладими ёки махфий намоз бўладими фарқи йўқ. Лекин махфий намозда намоз ўқувчи зеҳни (фикри) сочилиб кетишидан қўрқса, қалбида ёки зеҳнида Фотиҳа сурасини айлантириб турса зарари йўқ, лекин тили билан қироат қилмайди. Чунки имомнинг қироати иқтидо қилувчи учун ҳам қироатдир.

27) Жаҳрий намозда имом қироатни жаҳрий қилиши вожибми?
Ҳа, жаҳрий намозда имом қироатни жаҳрий қилиши вожиб. Лекин имом «аъузу» ва «бисмиллаҳни» жаҳрий қилмайди.

28) Намоздаги қайси ҳолатларда аёл эркакдан фарқ қилади?

1. Аёл намознинг бошидаги таҳрима такбирида икки қўлини эркаклар каби икки қулоқлари баробарига кўтармайди. Балки икки қўлини икки елкаси баробарида кўтаради ва бармоқларини бир-бирига ёпиштиради.

2. Аёл қиёмда икки қўлини ҳалқа қилиб тутамламасдан ўнг қўлини чап қўли устига оддий ҳолда қўйиб, кўкраги узра қўяди.

3. Аёл саждада икки тирсагини биқинидан узоқ тутмайди, балки ёпиштиради. У саждада қимтиниб энгашади. Рукуъда орқасини тўғри тутмайди. Балки букчайтириб туради.

4. Аёл қаъдада эркакларга ўхшаб қадами(оёғи)ни тик тутмайди. Икки оёғини ўнг томондан чиқариб думбаси узра ўтиради.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР