Тавсия қиламиз

 "ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ" КЎРИК- ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДАН БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Янгиликлар access_time12-декабр 2019, 10:25

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "ШАЙХ   МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ"  НОМИДАГИ…

Динимиз иримдан қайтаради.

Мақолалар access_time30-июнь 2017, 19:59

Сафар ойида сафарга чиқиб ёки тўй қилиб ёки кўч кўтариб бўлмайди, деган…

Ҳамза розияллоҳу анҳу

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 11:52

Ҳамза розияллоҳу анҳу Уҳуд тоғи этагида теккис жой бўлиб, у ерда Ҳамза розияллоҳу…

Намознинг вожиблари қайсилар?

access_time16-июнь, 19:03 visibility1389

1. Такбири таҳрима «Аллоҳу акбар» лафзи билан айтилмоғи.
Намоз ўқувчи унутса ёки хатога йўл қўйиб «Аллоҳу аъзам» деса, қарайди, агар намознинг аввалида билиб қолса, такбир («Аллоҳу акбар»)ни қайта айтади. Агар намознинг аввалида сезиб қолмаса, намозни давом эттиради ва охирида саҳв саждасини қилади.

2. Фарз намозларининг аввалги икки ракъатида, суннат, нафл ва Витр намозларининг барча ракъатларида Фотиҳа сурасини қироат қилиш. Фарз намозларининг кейинги икки ракъатида Фотиҳани қироат қилиш суннат ёки мустаҳабдир.
Суннат, нафл ва витр намозларининг барча ракъатида Фотиҳа ва бир сура ёки узун бўлса бир оят ёки қисқа бўлса уч оят қироат қилиш вожибдир. Чунки нафл ва суннат намозларининг ҳар икки ракъати мустақил бир намоз. Нафл ва суннат намозларининг ҳар бир жуфтлигининг икки ракъатида ҳам қироат қилиш лозим бўлади. Нафл намозларида учинчи ракъатга туриш кейинги икки ракъат учун янги такбири таҳриманинг ўрнига ўтади. Шунинг учун нафл намозларида кейинги икки ракъат фосид бўлса, аввалги икки ракъат фосид бўлмайди.

3. Намознинг қироатини тартиб билан қилиш. Аввал Фотиҳани кейин бирор сурани ёки Қуръондан муяссар бўлганини қироат қилади. Агар намоз ўқувчи Фотиҳани унутса ёки Фотиҳадан олдин тилига бир қисқа сура келиб қолса, қиёмда турган ҳолида яна Фотиҳадан кейин сурани қайтадан қироат қилиб, кейин рукуъ қилиб намозини тугатади ва охирида саҳв саждасини қилади.

4. Фарз намозининг аввалги икки ракъатида, суннат ва нафл намозларининг барча ракъатида Фотиҳадан кейин Қуръондан қироат қилиш. Унинг ози бир узун ёки уч қисқа оятдир.

5. Пешона билан сажда қилиш билан бирга бурун билан ҳам сажда қилиш. Саждада пешонани қўйиш фарз, қодир бўлган киши учун саждада бурунни қўйиш вожибдир.

6. Икки ракъатдан кўп бўлган намозда аввалги қаъдада ўтириш. Уни унутиб тарк қилган киши саҳв саждасини қилади.

7. Аввалги ва охирги қаъдада ташаҳҳудни ўқиш.

8. Икки ракъатдан кўп бўлган намозда биринчи қаъдада ташаҳҳудни ўқигандан кейин кечиктирмасдан учинчи ракъатга туриш. Агар ғафлатда қолиб, унутган ҳолда Иброҳимия салавотини ўқиб қўйса ёки учинчи ракъатга туришни бир рукнни адо қиладиган вақтчалик кечиктирса, саҳв саждасини қилади. Бир рукнни адо қиладиган вақт уч марта тасбиҳ айтганчалик вақтдир.

9. Намозни салом билан тугатиш. Яъни, намоздан салом лафзи билан чиқиш.

10. Рукуъ ва сажда каби намознинг фарзларини бажаришда ором олиш.

11. Намознинг рукнларини мўътадил бажариш. Рукуъдан турганда қоматини тик тутиб туриш. Рукуъда ором олиш. Икки сажда орасида ўтириб, ором олиш. Мазҳабдаги машҳур гапга кўра, намознинг рукнларини мўътадил бажариш суннатдир. Шунинг учун уни тарк қилганлиги сабабли саҳв саждаси вожиб бўлмайди.

12. Имом учун жаҳрий намозларни жаҳрий ва махфий намозларни махфий қилиш.
  Имом бомдоднинг икки ракъат фарзи, шом ва хуфтон намозларининг аввалги икки ракъатининг қироатини жаҳрий қилади. Бошқа намозларнинг қироатини эса махфий қилади.
  Бир киши ёлғиз ўзи намоз ўқиса, жаҳрий намозда ихтиёрлидир, хоҳласа жаҳрий ўқийди, хоҳласа махфий ўқийди.
  Агар имом эсдан чиқариб, бир узун ёки уч қисқа оятни махфий қироатда жаҳрий ёки жаҳрий қироатда махфий ўқиса саҳв саждаси лозим бўлади.
  Бир киши кундузида нафл намоз ўқиса, махфий ўқийди. Агар тунда нафл намоз ўқиса, ихтиёрлидир. Тунги нафл намозларни ухлаган кишини уйғотмайдиган, уйғоқ киши эшитадиган даражада ўқиш яхшидир.
  Фарз намозларидан олдин ёки кейин ўқиладиган ротиба суннатлар махфий ўқилади. Мисол учун, бомдод намози ва бошқа намозларнинг суннати махфий ўқилади.

13. Имомга иқтидо қилувчига ўз имомининг орқасида уни тинглаб жим туриш ва Қуръондан ҳеч нарса қироат қилмаслиги вожиб бўлади. Намоз махфий бўладими ёки жаҳрий бўладими фарқи йўқ. Лекин махфий намозда фикри сочилишдан қўрқса, Қуръон маънолари ҳақида фикр юритишнинг зарари йўқ.

14. Имомга иқтидо қилган киши учун ўз имомига эргашиш вожиб бўлади. У намоз амалларида имомдан кечикмайди ва ўзиб ҳам кетмайди.

15. Витр намозида Қунут дуосини ўқиш ва такбир айтиш. Яъни, учинчи ракъатда Фотиҳа ва бир сура ўқигандан кейин такбири таҳримадаги каби такбир айтиб, ундан сўнг Қунут дуосини ўқиш вожиб.
Вожиб — намоз ўқувчининг зиммасига бажариш лозим бўлган амал бўлиб, уни қилган киши савоб топади. Уни унутиб ёки хато қилиб тарк қилган киши ушбу нуқсонни тўлдириш учун саҳв саждасини қилади. Намоз ўқувчи бир вожиб амални узрсиз қасддан тарк қилса, гуноҳкор бўлади ва агар намознинг вақти чиқиб кетмаган бўлса, намозни қайта ўқиши вожиб бўлади. Агар намозни қайта ўқимаса ва вақти чиқиб кетса, унинг намози макруҳи таҳримий бўлиш билан бирга дуруст бўлади (ўтади). Ундан қазосини ўқиш талаб қилинмайди. Бу камчиликни қасддан қилгани учун гуноҳкор бўлади.

 

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР