Тавсия қиламиз

ФИДЯГА ОИД САВОЛ – ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time8-май, 14:15

Савол: ҳаж ибодатида «ҳажжи бадал», яъни бошқанинг ўрнига ҳаж…

Келинга_мактуб 

Мақолалар access_time19-январ 2018, 18:46

Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин  қилиб пиширингки, у уйини соғинсин.…

Намознинг макруҳлари нималар?

access_time6-июль, 21:08 visibility871

1) Қасддан намознинг вожибларидан бирини тарк қилиш. Агар намознинг вожибларидан бирини унутиб тарк қилса, саҳв саждасини қилади. Агар намознинг бир вожибини қасддан тарк қилса, гуноҳкор бўлади. Саҳв саждасини қилмайди. Агар ҳали намознинг вақти чиқмаган бўлса, намозни қайта ўқиш лозим бўлади. Агар вақти чиқиб кетган бўлса, намозни қайта ўқимайди, намози дуруст бўлади, қазосини ўқиш талаб қилинмайди. Лекин гуноҳкор бўлади.

2) Намознинг суннатларидан бирини қасддан тарк этиш.

3) Пешоб, ел ва ҳожат қаттиқ қистаб турганда намоз ўқиш.

4) Олов ёки ичида олови бўлган печка, камен олдида унга қараб намоз ўқиш. Чунки олов кўзни машғул қилади ва мажусийларга ўхшаш бўлиб қолади.

5) инсон ёки ҳайвон каби руҳи бор нарсаларнинг суратига қараб намоз ўқиш.

6) Икки елкаси очиқ ҳолда намоз ўқиш.

7) Рукуъ ва сажда ҳолатида зикрни ният қилмасдан Қуръон ўқиш.

8) Икки кўзни юмиш ёки бошни осмонга кўтариш.

9) Хоҳлаб турган таоми ҳозир бўлган пайтда намоз ўқиш.

10) Хаёлни чалғитадиган нарсалар билан бирга намоз ўқиш. Мисол учун, телевизор, телефон ёки шунга ўхшашларнинг овозини эшитиб намоз ўқиш.

11) Иккинчи ракъатни биринчи ракъатдан кўра уч ёки ундан кўпроқ оятлар билан узун қилиш.

12) Қуръоннинг тартибини аксича қироат қилиш. Яъни, пастдан юқорига қараб қироат қилиш, агар билса.

13) Фарз намозида аввалги икки ракъатда ҳам бир сурани қироат қилиш. Шунингдек, бир ракъатда бир сурани икки марта такрор қилиш. Нафл намозида эса булар макруҳ эмас.

14) Оммавий йўлларда, нажосат бор жойлар, ахлатхоналар, кушхоналар, қабристонлар, йўлнинг ўртаси, ҳаммомда ва Байтуллоҳнинг томи устида намоз ўқиш макруҳ.

15) Шунингдек, бекорчи деб ҳисобланадиган ишлар. Мисол учун, намозда кийими, бармоқлари, мўйлаби ёки соатини ўйнаш ва ҳакозо.

16) Намозда эснаш макруҳ. Акса уриш макруҳ эмас. Чунки эснаш дангасалик сабабли ва акса уриш ғайрат сабаблидир.

17) Шунингдек, одобга зид бўлган ишлар, мисол учун, бармоқларни бир-бирига киритиш, атирофга аланглаш, намозда кеккайиш (кибрланиш), заруратсиз тупук чиқариш, намоздаги хузуъ ва хушуъ ҳолатига зид бўлган, такаббурликка далолат қиладиган барча ҳолатлар макруҳдир.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР