Аллоҳ йўлида дўст бўлиш дегани нима?
Савол: Ассалому алайкум. "Қиёмат кунида Аллоҳ (жалла жалалоҳу) йўлида дўстлашганлардан ташқари барча бир-бирига душман" маъносидаги, адашмасам, оят ўқидим. Аллоҳ йўлида дўст бўлиш деганини кенгроқ қилиб тушунтириб берсаларингиз.
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шундай деган: الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар. (Зухруф сураси, 67-оят). Аллоҳ йўлида дўст бўлиш учун динимизда кўрсатилган дўстлик шартларига риоя қилиш лозим бўлади. Жумладан, ўзига яхши кўрган нарсани дўстига ҳам яхши кўриш, ўзига ёмон кўрган нарсани дўстига ҳам ёмон кўриш, дўстини ҳимоя қилиш, обрўсини сақлаш, унга насиҳат қилиш, ёрдам бериш ва шу каби бошқа ҳақларига ҳам риоя қилишдир.
ЎМИ фатво ҳайъати
@mehrobuz