Тавсия қиламиз

РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ

Мақолалар access_time18-октябрь 2020, 16:11

Робиъул аввал ойининг 12-кечаси, баъзи манбаларда 9-кечаси Мавлидун-Набий…

Моҳир табиб қандай бўлиши керак?

Мақолалар access_time2-июль 2018, 11:39

Ислом динида ҳар бир инсон ўз саломатлигини сақлаши вожиб ҳисобланади. Худди…

ЭГИЛОЛМАЙДИГАН БЕМОРНИНГ САЖДАСИ

access_time27-сентябр 2021, 14:57 visibility745

Эгилолмайдиган беморнинг болиш ё бошқа бир нарсани боши томон кўтариб, имо-ишора қилмасдан ўша нарсага сажда қилиши дуруст эмас. Чунки қодир бўлмаган киши саждани имо-ишора билан қилиши керак, бу фарз. Болиш ё шунга ўхшаш бош томон кўтариб қўйилган бирор нарсага сажда қилиш эса макруҳ, яъни, хунук саналган ишлардандир. Бунга шундай далил бор.

Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салом бир беморнинг зиёратига келганда уни ўшандай (яъни, боши томон ниманидир кўтариб, шунга сажда қилган) ҳолда намоз ўқиётганини кўрди. Шунда унга: «Агар қодир бўлсанг, бошингни ерга қўйиб сажда қил, йўқса, саждани бошинг билан имо қилган ҳолда бажар», – деди.

Яна ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бир дўстининг зиёратига борганда уни намоз ўқиган ҳолда топди. Кимдир бир ёғочни унинг юзига яқин тутиб турар ва у шу ёғочга юзини босиб сажда қилаётган эди. Шунда Ибн Масъуд ёғочни уни тутиб турган кишининг қўлидан тортиб олди ва деди:
«Бу нарсани шайтон сизларга рўбарў қиляпти, саждага кучинг етмайдими, уни имо билан бажар».

Яна ривоят қилинишича, Ибн Умар худди шундай ҳолатда сажда қилаётган бир касал кишини кўриб: «Оллоҳга бошқа бир худони шерик қилиб оляпсизми?!» – деди.

Энди ўша касал болиш ё бошқа бир нарсани боши томон кўтариб қўйди, лекин рукуъ учун бошини эгди, кейин сажда учун эгилганда пешонаси ҳалиги нарсага тегди, бу жоиз. Чунки бу ҳаракатда имо-ишора бор эди ва бу имо-ишора болиш ё бошқа қўйиб қўйилган нарсага сажда қилиш учун бўлмади.

"Бадоеус саноеъ" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР