Тавсия қиламиз

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муваффақиятсизлик бериб ҳам бандани азиз қилади

Мақолалар access_time13-феврал 2020, 16:03

Куни кеча бир шогирдимиз: «Мен Росулуллоҳ алайҳиссаломни тушимда кўришга…

ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Мақолалар access_time26-ноябрь 2018, 13:17

ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни…

ПОКЛАНИШ

Мақолалар access_time18-январ, 15:43

- Маҳси, этикка ўхшаш чарм пояфзалларга нажас теккан бўлса, қандай тозаланади? …

Эркакларга тақиш ҳаром бўлган нарсаларини гўдакка тақиш мумкинми?

access_time3-октябрь, 13:02 visibility739

Савол: Тилла ё кумуш, ёки ипак, ёҳуд холхол (оёқ тўпиғи юқорисига тақиладиган тақинчоқ) ва шу каби эркакларга тақиш ҳаром бўлган нарсаларни гўдакка тақиш мумкинми?

Жавоб: Учта имом наздларида гўдакни безантириш жоиз ҳисобланади. Буни Айний раҳматуллоҳи алайҳ «Фатавои Аттобия»дан нақл қилиб келтирган. Бизнинг наздимизда эса бу иш жоиз эмас. Агар шундай қилинадиган бўлса, гуноҳи ўшаларни кийдирувчисига бўлади.

«Жомеур-румуз»да қуйидагилар айтилган: «Гўдакка тилла тақиш ё ипак кийдириш макруҳ бўлади. Чунки одатланиб қолиш мумкин. Агар кийдирса, гуноҳи кийдирувчисига бўлади. Чунки иш кийдирувчисига нисбат берилади». Бунга «Шарху виқоя»даги қуйидаги ҳукмни мисол қилиб келтирган: «Маст қилувчи ичимликни ичиш ҳаром бўлганидек, уни ичириш ҳам ҳаромдир».

«Фатавои Оламгирия»да Темуртошийдан қуйидагилар нақл қилиб келтирилган: «Эркакларга ҳаром қилинган нарсалар гўдаклар ва қулларга ҳам ҳаромдир. Чунки очиқ далилда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг эркак умматларига тилла ва ипакнинг ҳаром қилганлари баён қилинган. Бунда уларнинг ҳур ёки балоғатга етган бўлишлари қайдланмаган. Шунга кўра, бунинг гуноҳи кийдирувчисига бўлади. Чунки биз уларни сақлашга буюрилганмиз».

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР