Тавсия қиламиз

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИГА КЕНГ ЙЎЛ

Мақолалар access_time8-декабр 2017, 19:08

Истиқлол йилларида юртдошларимиз учун яратилган кенг имкониятлардан бири…

ЙИЛНИНГ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Мақолалар access_time21-сентябр 2017, 14:38

ЙИЛНИНГ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО  (3 марта ўқилади): “Бисмиллаҳир…

Абу Дардо розияллоҳу анҳу

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:20

Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг асл исми Уяйма бўлиб, Хазраж қабиласига мансуб.…

НАМОЗДА КИЙИШ МАКРУҲ БЎЛАДИГАН КИЙИМЛАРГА ТААЛЛУҚЛИ МАСАЛАЛАР

access_time5-октябрь, 15:32 visibility262
  • Мажусийнинг бирор кийимини кийиб намоз ўқишнинг зарари йўқ. Фақат унда бирор нажосат аломати бўлмаслиги лозим. Аммо унинг иштон ва шалварларини кийиб намоз ўқилмайди. Чунки буларни ювмасдан кийиб намоз ўқиш Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳлар наздларида макруҳ бўлади. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздларида эса макруҳ бўлмайди. «Хизонатур-ривоят»да «Муфийдул мустафийд»дан шундай нақл қилинган.
  • Бирор яҳудийнинг кийимида намоз ўқиш макруҳ бўлади. «Сирожия»да шундай келган.
  • Машойихларимиз ичида: «Фосиқларнинг кийимларида намоз ўқиш макруҳ бўлади», деганлари ҳам бор. Лекин энг тўғри ҳукмга кўра макруҳ бўлмайди. Чунки аҳли зимманинг шалварларидан бошқа кийимларида намоз ўқиш макруҳ ҳисобланмади-ку. «Матолибул муъминин»да «Тажнис»дан шундай нақл қилинган.
  • Эркак киши бирор заруратсиз кўйлак киймасдан фақат шалварда намоз ўқиши макруҳ бўлади.
  • Тўзиб кетган кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлади. «Жомеул музмарот»да шундай келган.
  • Яланг бош намоз ўқиш макруҳдир. Фақатгина ўзининг нотавон куллигини ифодалаш маъносида киймасдан ўқиш макруҳ бўлмайди. Агар бошидан дўпписи тушиб кетса ва уни битта қўли билан бошига кўйиб олиш имкони бўлса, бундай қилиши яланг бош намоз ўқишидан афзал бўлади. «Хизонатур-ривоят»да шундай келган.
  • Суратлари бор кийимда намоз ўқишнинг зарари йўқдир.1 Фақатгина ўша кийим устига сажда килиш дуруст эмас. «Танвийрул абсор»да шундай келган. «Мабсут»да қайдламасдан умум қилиб: «Суратлари бор гиламда намоз ўқиш макруҳ бўлади», дейилган. Айний раҳматуллоҳи алайҳ: «Тожуш шариа: «Энг тўғриси орасини ажратишдир»2, деган».
  • Агар ҳарир кийимда ё бировдан мажбурлаб тортиб олинган кийимда намоз ўқиган бўлса, Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳдан қилинган икки ривоятнинг бирига кўра намози дуруст бўлмайди. Иккинчи ривоятга кўра эса бу иш ҳаром бўлса-да, унинг намози дуруст бўлади.

  Бизнинг наздимизда эса намози макруҳлик билан дуруст бўлади. «Матолибул муъминин»да «Татимматул манзума»дан шундай нақл қилган.

  • Мажусий тўқиган кийимларда намоз ўқишнинг зарари йўқдир. Ҳасан рахматуллоҳи алайҳ бунинг бирор зарари йўқ деб ҳисоблаган.
  • Оқартирилмаган3 кийимларда намоз ўқишнинг зарари йўкдир. Алий розияллоҳу анҳу оқартирилмаган кийимда намоз ўқиганлар. «Хизонатур-ривоят»да шундай келган.
  • Кийимни осилтириб намоз ўкиш макруҳ бўлади.

Кийимни осилтириш деганда унинг икки томонини бир-бирига қўшмасдан шалвиратиб қўйиш тушунилади. Баъзи уламолар: «Кийимни бошига ташлаб елкасига шалвиратиб қўйиш тушунилади, масалан, тайласонда шундай бўлади.
Аммо чакмон ва шу каби кийимларда икки қўлини енгига киритмасдан фақат елкага ташлаб қўйиш тушунилади», дейишган. «Шарҳу виқоя»да шундай келган.
  «Ҳидоя»да кийимни осилтириш қуйидагича таърифланган: «Кийимни боши ва елкасига ташлаб унинг томонларини пастга осилтириб қўйишдир». «Фатҳул қадир»да: «Бу гап кўпчилик одат қилиб олган елкага қийиқча ташлаб юришга ҳам тўғри келади. Шунинг учун елкасига қийиқча ташлаб юришни одат қилиб олганлар намозда уни олиб қўйишлари лозим бўлади», дейилган.

  • Намозда «Иътижор» қилиш, яъни саллани боши атрофига ўраб олиш макруҳ бўлади. Баъзи уламолар: «Иътижор» салланинг баъзисини бошига ва баъзисини юзига ўраб олишдир», деганлар. «Биноя»да шундай келган.
  • Таҳоратдан кейин аъзоларини артган таҳорат сочиғи устида намоз ўқимаслик афзалдир. Чунки таҳорат сувининг ҳурмати бор, «Ашбоҳ ван-назоир»да шундай келган.

1 Яъни, дарахт сингари руҳи йўқ нарсанинг сурати бор кийимда намоз ўқиш макрух бўлмайди. Аммо руҳи бор нарсанинг сурати бўлган кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлади.
2 Яъни, намозда суратлари бор кийимни кийиш жоиз, аммо унинг устига сажда қилиш жоиз эмас, деб орасини ажратиш энг тўғри ҳукм ҳисобланади.
3 Яъни, оҳорланмаган кийимларда. Оҳорлаш деганда ип, газлама ёки кийимга пардоз бериш ёки қотириш учун уларга крахмал моддаси билан ишлов бериш тушунилади.

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР