Тавсия қиламиз

СЎНМАГАН ТАБАССУМ

Мақолалар access_time23-декабр 2017, 20:16

"Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман.…

ПАШША ОВҚАТГА БОТИРИЛАДИМИ?

Мақолалар access_time4-октябрь 2020, 16:08

  Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи…

Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир

Янгиликлар access_time7-август, 15:52

Аллоҳ таоло каломида эҳсон улашувчининг мукофоти эҳсондир дейди. Яъни ғариб…

ПОКЛИК ВА НАЖОСАТ ҲАҚИДА 2

access_time5-октябрь, 15:43 visibility114

18) Қуруқ пок кийим сиқилганда томчиламайдиган нажосатли нам кийимга ўралса нажас бўладими?
Йўқ, пoк, қуруқ кийим нажас бўлмайди. Чунки намлик нажосатли кийимдан қуруқ кийимга ўтиб, уни нажосатга айлантирмайди.

19) Бир киши қўли ёки баданини нажас сочиқ билан артса, унинг қўли ёки бадани нажосат бўладими?
Йўқ, унинг қўли ёки бадани нажосат бўлмайди. Чунки бу ҳолатда сочиқ қўл ёки бадандан намликни ўзига олади. Сочиқдаги нажосат қўлга ёки баданга ўтмайди. Агар қўл ёки баданда нажосат асари (ранги ёки ҳиди) пайдо бўлсагина нажосат бўлади.

20) Бир киши қуруқ нажосатли тўшакда ухлаб, бадани терласаю, тўшак унинг теридан ҳўл бўлса, бадан нажас бўладими?
Унинг бадани нажас бўлмайди. Лекин баданида нажосат асаридан ҳид ёки ранг пайдо бўлса, бадан нажас бўлади. Чунки тўшак қуруқ бўлгани учун бадандан чиққан терни ўзига олади. Бадан ҳўл бўлгани учун нажосатни ўзига олмайди.

21) Агар пок ҳўл кийим қуруқ ердаги кўриниб турган қуруқ нажосат устига тушса, у кийим нажас бўладими?
Пок кийим ерга тушгани сабабли ер ҳўл бўлса ҳам у кийим нажас бўлмайди. Кийимда нажосат асари (ранги ёки ҳиди) пайдо бўлсагина у кийим нажосат бўлади.

22) Агар қуюқ шинни ва қотган ёғга ўхшаш қуюқ модда устига суюқ нажосат тушса, шинни ёки қотган ёғнинг барча қисми нажас бўладими?
Йўқ, унинг ҳамма қисми ҳам нажас бўлмайди, балки нажосат теккан устки қисмигина нажас бўлади. Шу қисмини сидириб олиб ташлаш билан қуюқ шинни ёки ёғнинг қолган қисми поклигича қолади. Агар қуюқ шинни ва қотган ёғ устига қаттиқ нажосат тушса, фақат нажосат атрофи нажас бўлади. Нажосат атрофини ўйиб олиб ташлаш билан шинни ёки ёғнинг қолган қисми поклигича қолади.

23) Оқувчи қон гўштга ёпишса, нима бўлади?
Гўшт нажосат ҳисобланади.

24) Балиқ ва сувда яшайдиган ҳайвонларнинг қони кийимга тегса, нажосат қиладими?
Нажосат қилмайди.

25) Агар кийимга бир дирҳамдан оз миқдордаги нажас ёғ тегса, кейин у ёйилиб бир дирҳамдан кўп бўлиб кетса, нима бўлади?
Бундай кийим билан намоз ўқиб бўлмайди.

26) Сийдик томган кийим сувга ташланса, сув нажас бўладими?
Ҳа, агар ўша кийимдаги нажосат оз бўлса ҳам сувнинг барчаси нажас бўлади. Кийим эса худди нажас сувга бўктирилгандек бўлиб қолади.

27) Агар ҳўл оёғини қуруқ нажас ерга ёки қуруқ нажас гиламга қўйса, оёқ нажосат бўладими?
Бунда оёқ нажосат бўлмайди. Агар қуруқ оёқни ҳўл нажас ерга қўйганда агар оёғи ҳўлланса, унажосат бўлади. Агар оёғи ҳўлланмасдан, намланса оёқ нажосат бўлмайди. Оёққа озгина миқдорда нажосат тегишининг эътибори йўқ.

28) Қуриган тезак ёки нажосатли тупроқни шамол учириб кийимга теккизса, кийим нажосат бўладими?
Агар кийимда нажосат асари (ранги, ҳиди) кўринмаса, кийим нажосат бўлмайди.

29) Агар шамол нажосатлар устидан келиб, ҳўл кийимга тегса ва унда нажосатнинг ҳиди билинса, кийим нажосат бўладими?
Кийим нажосат бўлади. Агар нажосатнинг ҳиди ёки тутуни қуруқ кийимга ёки баданга тегса, нажосат қилмайди.

30) Уйнинг ичида тезак ёқилиб, унинг тутуни ёки буғи уй шифтига кўтарилиб ёпишса, кейин шифт эриса ёки терлаб, суви кийимга тегса, кийимни нажосат қиладими?
Агар кийимда нажосатнинг асари (ранги, ҳиди) пайдо бўлмаса, кийимни нажосат қилмайди.

31) Бир киши маний тегиб қуриган тўшакнинг устида ухласаю, сўнгра терлаб тўшак ҳўл бўлганида баданида ҳўлликнинг асари пайдо бўлмаса, нажосат бўладими?
Бу ҳолда бадан нажосат бўлмайди. Агар тер тўшак ҳўл бўладиган даражада кўп бўлиб, унинг ҳўли баданга тегиб, танада унинг нишонаси пайдо бўлса, бадан нажосат бўлади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР