Тавсия қиламиз

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Мақолалар access_time27-ноябрь 2018, 16:02

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан…

Бомдод намозига туриш

Мақолалар access_time13-апрел 2020, 15:27

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона…

КИМ ЎТГАН УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЁМОН СЎЗ АЙТСА, У МУСУЛМОНЛАР ЙЎЛИДАН ЧИҚҚАНДИР.

Мақолалар access_time24-май 2017, 14:30

 Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар.…

Мушукнинг бавли нажасми?

access_time6-октябрь, 12:10 visibility2708

Савол: Мушукнинг бавли нажасми?

Жавоб: Бу ҳақида турли ҳукмлар айтилган. Асл қоидага кўра, кўршапалакнинг бавлидан бошқа барча бавллар нажас ҳисобланади. Ибн Нужайм рахматуллоҳи алайҳ «Ашбоҳ ван-назоир»да шундай деган. Сўнгра: «Мушукнинг бавли тўғрисида турли ҳукмлар айтилган», деган.

Аллома Ҳамавий қуйидагиларни айтган: «Каптарнинг бавли истисно қилинади, чунки «Баззозия»да: «Кўршапалакнинг бавли каптарнинг бавлидекдир», дейилган».
  Бу гап «Мажмаул фатаво»даги: «Қушларда кўршапалакдан бошқасида бавл йўкдир», деган гапга зиддир. Шунингдек, сичқоннинг бавли ҳам истисно қилинади.
«Зоҳирия» китобида: «Кўршапалакнинг бавли заруратга кўра нажас эмасдир, сичқоннинг бавли ҳам шу кабидир. Чунки бундан сақланиш имкони йўқдир», дейилган. Аммо «Хония» китобида: «Сичқон бaвли энг зоҳир ривоятларга кўра нажасдир, сувни ва кийимни нопок қилади», дейилган.
  «Хулоса» китобида: «Сичқон бaвли идишни нажас қилади, кийимни эмас», дейилган. «Фатҳул қадир»да: «Идишларни беркитиш одатига кўра бу яхши гапдир», дейилган.

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР