Тавсия қиламиз

Дунёда йўловчидек бўл.

Мақолалар access_time1-январ 2018, 16:18

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Роҳман сурасида шундай марҳамат қилади:  «Ер…

Зийраклик соддаликни инкор қилмайди, балки ғафлатда қолмасликни англатади

Мақолалар access_time6-ноябрь 2018, 11:12

Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ билан Рум подшосининг музокараси. (Таъсирли…

ЯХШИ ВА ЁМОН АЁЛ

Мақолалар access_time9-декабр 2019, 22:13

Донишмандларнинг биридан «Энг яхши аёл» ҳақида сўралганида,…

ПОКЛИК ВА НАЖОСАТ ҲАҚИДА 3

access_time7-октябрь, 13:39 visibility101

32) Агар эшак сувга сийсаю, бу сачраб инсоннинг кўйлагига тегса, шу кўйлакда намоз ўқиса бўладими?
Намоз ўқиса бўлади. Агар у кўп бўлиб, унинг сийдиклигига ишончи комил бўлса, у ҳолда ўқимайди. Худди шунингдек, тезаклар сувга отилса, шундан кийимга сачраса, кийимда нажосат пайдо бўлса, бу кийим билан намоз ўқилмайди, агар пайдо бўлмаса, намоз ўқилаверади.

33) Агар отнинг оёғида нажосат бўлсак, у сувда юрганида у сувдан отлиқнинг кийимига сачраса, кийим нажосат бўладими?
Агар унинг кийимида нажосат асари кўринмаса, нажосат бўлмаслиги тўғрироқ.

34) Ҳожатхонада кийимга пашша ўтирса, кийим нажосат бўладими?
Нажосат бўлмайди.

35) Бир кишининг оёғига лой тегса ёки лойда юрса, уни ювмасдан намоз ўқиса,намози жоиз бўладими?
Жоиз бўлади. Агар лойда нажосат асари бўлса, жоиз эмас, лекин оёғини ювгани яхши.

36) Агар пок тупроқ нажосат сув билан қорилса ёки нажосатли тупроққа пок сув қўшилса, бу лой нажосат саналадими?
Бунда лой нажосат бўлади.

37) Агар нажосатли сомон лойга қўшилса, лой нажосат бўладими?
Агар сомон кўп бўлиб кўриниб турса, нажосат бўлади. Ундай бўлмаса, нажосат саналмайди. «Фатавои Қозихон»да «қуриса пок бўлиб кетади», дейилган.

38) Агар масжид тўшагининг устида ит ухласа, тўшак нажосат бўлмайдими?
Агар тўшак қуруқ бўлса, нажосат бўлмайди, агар ҳўл бўлиб, тўшакда нажосатнинг асари кўринса, нажосат бўлади.

39) Агар ноннинг ичидан сичқоннинг тезаги чиқса, нима бўлади?
Агар тезак қаттиқ бўлса, тезакни олиб ташлаб нонни еса бўлаверади.

40) Агар сут соғилган идишга қўйнинг қумалоғи тушиб кетса, нима бўлади?
Агар у зудлик билан олиб ташланса, нажосат бўлмайди. Агар титилиб-майдаланиб кетса, у нажосатга айланади. Чунки бутун қумалоқнинг устида парда бўлиб, нарса ўтказмай туради.

41) Итнинг жунидан кийимга боғич қилса бўладими?
Бўлади, зарари йўқ.

42) Сувлар неча турли бўлади?
Оқувчи сувлар: дарё, канал, жилға, сой сувлари. Кўлмак (туриб қолган) сувлар: ҳовуз, ботқоқ, турли идишлардаги сувлар. Осмондан тушган ва ердан чиққан сувлар.

43) Кўп сув нима-ю оз сув нима?
Кўп сув: кенг жойни эгаллаб, одам унинг бир тарафини ҳаракатлантирса, ҳаракат
бошқа тарафига етиб бормайдиган, ҳажми ўн зирога ўн зиро, чуқурлиги бир қарич миқдордаги сув. Оз сув: юқорида зикр қилинган миқдорга етмаган сувдир.

44) Оқувчи сув нажас бўладими?
Агар сувда оз бўлса ҳам нажосатнинг асари: ранги, таъми ёки ҳиди пайдо бўлмаса, оқувчи сув нажас бўлмайди.

45) Инсонлар анҳор ёки дарёнинг қирғоғида бир қатор тизилиб таҳорат қилишлари жоизми?
Ҳа жоиз, чунки оқувчи сув истеъмол (ишлатилган) сувга айланмайди. Агар бир тарафидан сув кириб, бошқа тарафидан чиқиб кетадиган кичик ҳовуз бўлса ҳам кўп сонли кишилар унинг ҳар тарафида таҳорат қилишлари жоиз бўлади. Чунки у оқувчи сувга ўхшайди.

46) Оқувчи сувнинг бирор хусусияти ўзгарса, нима бўлади?
Оқувчи сувнинг ҳиди, таъми ёки рангидан бири ўзгарса, бунда «нажосат» деб ҳукм қилинади. Қачон сувдаги ўзгариш кетиб, сув ўз ҳолига қайтганидан кейин «Пок» деб ҳукм қилинади.

47) Озгина кўлмак сув нажас бўладими?
Ҳа, агар унга жуда оз бўлса-да нажосат аралашса, озгина кўлмак суви бўлади. Аммо кўп миқдордаги кўлмак суви эса оқувчи сув ҳукмидадир, яъни бундай сувда оз бўлса ҳам нажосатнинг асари ранги, таъми ёки ҳиди пайдо бўлмаса, у нажас саналмайди.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР