Тавсия қиламиз

Ўзгаларни камситманг

Мақолалар access_time30-апрел 2019, 12:21

 Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири – ўзгаларни…

Дунёда йўловчидек бўл.

Мақолалар access_time1-январ 2018, 16:18

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Роҳман сурасида шундай марҳамат қилади:  «Ер…

Бир киши таҳорат олса, сўнг бир мусулмонни ғийбат қилиб қўйса, у қайта таҳорат олиши лозимми?

access_time7-октябрь, 16:51 visibility205

Савол: Бир киши таҳорат олса, сўнг бир мусулмонни ғийбат қилиб қўйса, у қайта таҳорат олиши лозимми?

Жавоб: Ғийбат қилиш таҳоратни бузувчи амаллардан эмасдир. Бу ҳақида бирор хилоф борлигини билмайман. Тўғри, ғийбат қилган кимса кейин қайта таҳорат олиши мустаҳаб бўлади. «Мажмаул баракот»да шундай келган.

Бу ҳақида Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳдан кўплаб асарлар ва ҳукмлар ривоят қилинган. У зот: «Таҳорат – таҳорат синиши ва мусулмонга азият бергани сабабидан олинади», деган.
 

Оиша розияллоҳу анҳо бундай деган: «Таҳоратсизлик иккитадир: оғзингдан таҳоратсиз бўлиш ва уйқунгдан таҳоратсиз бўлиш. Оғзингдан таҳоратсиз бўлишнинг энг қаттиқроғи: ёлғон гапириш ва ғийбатдир».

Ривоят қилинишича, икки киши таҳорат олишиб намоз ўқиш учун масжидга келишибди. Ўша ердан аёлларга ўхшаб юрадиган бир киши ўтиб қолибди. Ҳалиги иккаласи уни ғийбат қилишибди. Сўнгра намоз ўқишибди ва Ато ибн Рабоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига боришиб, бўлган воқеанинг ҳукмини сўрашибди. У зот: «Таҳоратларингни ҳам, намозларингни ҳам қайта адо қилинглар», деб жавоб берган экан.

Бу ҳукмлар ва гапларнинг барчаси таҳдид қилиш ва қаттиқ қайтариш маъносида айтилган.

Мен айтаманки, ғийбат баҳси тўғрисида кенг қамровли алоҳида рисола таълиф қилганман. Бу рисоланинг номи (Ёшларни ва кексаларни ғийбат қилишдан тўсиш) бўлиб, Ҳинд тилида ёзилган. Ушбу рисолани ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Чунки бу рисола ўз бобида унинг тенги ва мисли бўлмаган нафис рисоладир.

Менинг бундан бошқа «Умдатун-насоиҳ битаркил қобаиҳ» (Номақул ишларни тарк қилиш тўғрисидаги насиҳатлар асоси) номли ҳинд тилида ёзилган рисолам ҳам бор. Бу рисоламда ҳам ушбу баҳсга тааллуқли айрим нарсаларни зикр қилганман. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР