Тавсия қиламиз

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар зиёратида

Янгиликлар access_time7-май 2017, 09:14

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса,…

Тушкунликка тушманг!

Мақолалар access_time4-декабр 2017, 16:52

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз…

Бандасидан сўрама

Мақолалар access_time18-апрел 2018, 10:49

Ўзимизга бир ваъз қилиб қўймоқчимизки, мусулмон инсон тонг яқинлашган сайин…

Каъба остонасини ўпиш мумкинми?

access_time9-октябрь, 11:45 visibility946

Савол: Каъба остонасини ўпиш мумкинми?

Жавоб: Ўпиш бир неча турли бўлади:

  • Ҳаром бўлган ўпиш. Масалан, султон ва уламоларнинг олдида ерни ўпиш. Лекин бу ўпиш билан кофир бўлмайди. «Хизонатур-ривоят»да шундай келган;
  • Мубоҳ бўлган ўпиш. Масалан, олим кишининг қўлини табаррук қилиб ўпиш1. Буни мутааххир уламолар жоиз санаганлар. Иккалаларидан бошқаларнинг қўлларини ўпиш жоиз эмас. «Матолибул муъминин»да шундай келган. Каъбанинг остонасини ўпиш ҳам ушбу турдаги ўпишга киради. Зайлаъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Фақиҳ Абу Лайс ўпиш беш турли бўлади деган:
  1. Раҳмат ўпиши. Масалан, отанинг фарзандини ўпиши, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни ўпишлари;
  2. Саломлашиш ўпиши. Масалан, мўминларнинг бир бирларини ўпишлари;
  3. Шафқат ўпиши. Масалан, фарзанднинг отасини ўпиши;
  4. Меҳр ўпиши. Масалан, киши ўзининг ака-укасини ўпиши;
  5. Шаҳват ўпиши. Масалан, эр хотинини ўпиши.

Баъзи уламолар бунга «диёнат ўпишини» ҳам қўшганлар ва унга ҳажарул асвадни ўпишни мисол қилганлар.

«Дуррул мухтор»нинг «Ҳаж» китобида Каъба остонасини ўпиш жоиз экани очиқ баён қилинган.
 

1Аллома Ибн Обидин ўзининг ҳошиясида қуйидагиларни айтган: «Тақводор олим кишининг қўлини табаррук қилиб ўпишнинг бирор зарари йўқ. Баъзи уламолар буни суннат деганлар. Шурунбилолий: «Айний раҳматуллоҳи алайҳ ишора қилганидек ҳадислар бу ишнинг суннат ё мандуб эканини ифодалайди», деган».
  Аллома Таҳтовий ўзининг ҳошиясида қуйидагиларни айтган: «Воқеликнинг аниқ баёни шуки, олимнинг ё султоннинг қўлини ўпиш жоиздир ва бу иш ҳадисларда келган, уларни Бадриддин Айний зикр қилиб: «Биз зикр қилган ҳадисларнинг мажмуасига кўра, қўлни ўпиш мубоҳ экани билинади», деган.
  Аллома Зайлаий «Табйинул ҳақоиқ»да қуйидагиларни айтган: «Жомеис-сағир»да Шамсул аимма Сарахсий ва баъзи мутааххир уламолар олимнинг ёки тақводор кишининг қўлини табаррук қилиб ўпишга рухсат берганлар. Суфён Саврий: «Олимнинг ё одил султоннинг қўлини ўпиш суннатдир», деган».

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР