Тавсия қиламиз

МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

Мақолалар access_time3-июль 2017, 15:00

ОИША ОНАМИЗ СЎЗЛАБ БЕРГАН ВОҚЕА Ато (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:…

ИСТИХОРА НАМОЗИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time17-июль 2017, 13:54

  «Истихора» сўзи луғатда хайрни талаб қилиш, деган маънони…

Рибонинг ҳаромлиги борасида ислом назарияси

Мақолалар access_time23-март 2017, 19:22

Рибонинг ҳаромлигида ислом назарияси мантиқий, ақлий ва шаръий асосланган.…

ПОКЛИК ВА НАЖОСАТ ҲАҚИДА 4

access_time11-октябрь, 13:54 visibility186

48) Ҳанафийлар наздида сувни бўлак ёки миқдор билан ўлчаш қабул қилинганми?
Йўқ, ҳанафий мазҳабидагилар наздида сувнинг кам ёки кўплигини аниқлашда бўлак ёки миқдорни эътиборга олиш қабул қилинмаган. Ҳанафийларнинг наздида бир тарафидан иккинчи тарафига нажосат ўтмайдиган сув кўп сув ҳисобланади. Ибнул Ҳумом сувнинг бир тарафидан иккинчи тарафига нажосат ўтиш ёки ўтмаслигини ҳакам қилган. Яъни, бир тарафидан иккинчи тарафига нажосат ўтмайди, деб ҳукм қилинса, у кўп миқдордаги сув, агар бир тарафидан иккинчи тарафига нажосат ўтади деб ҳукм қилинса, у оз миқдордаги сув ҳисобланади.

49) Агар сув кўп бўлиб, унга нажосат аралашса-ю нажосат асарлари пайдо бўлмаса, бу сув покми ё нажасми?
У сув пок ҳисобланади, гарчи кейин камайиб оз бўлиб қолса ҳам поклигича қолади.

50) Агар сув оз бўлса ва унга нажосат аралашса, у сув нажас бўладими?
Ҳа, бундай сув нажас бўлади. Гарчи кейин унга сув қўшилиб, кўп сувга айланса ҳам пок ҳисобланмайди. Чунки у нажас сувдир, унга пок сув аралашса ҳам аввалги нажас сув сабабли у ҳам нажас бўлади. Агар кўп сувга нажосат тушиб, кейинчалик камайиб қолса ҳам нажосат бўлмайди. Чунки, нажосатнинг тушиш ҳолати эътиборга олинади.

51) Агар сувда чивин, пашша ва ниначига ўхшаш оқувчи қони бўлмаган нарсалар ўлса, сувни бузиб, нажас қиладими?
Сувни бузмайди ҳам, нажас ҳам қилмайди.

52) Сувда балиқ, бақа ва қисқичбақага ўхшаш сувда яшайдиган ҳайвонларнинг ўлиши сувни нажас қиладими?
Сувни бузмайди ҳам, нажас ҳам қилмайди.

53) Ҳовуз ва кўлмакларнинг суви қандай покланади?
Оқишлик билан, яъни, бир тарафдан янги сув киргизиб, бошқа тарафдан эски сувини чиқариш билан пок бўлади.

54) Сувнинг таърифи нима?
Сув покловчи шаффоф (рангсиз) суюқликдир. Булар сувнинг табиати ҳам дейилади.

55) Табиий ҳолатдаги сув неча қисмга бўлинади?
1. Ўзи пок ва покловчи сув.
2. Ўзи пок, лекин таҳорат ва жанобат (катта бетаҳоратлик)дан ғусл қилишга яроқсиз, аммо бошқа нажосатларни поклайдиган сув.
3. Ўзи пок, лекин бошқани покловчи бўлмаган сув (ишлатилган сув).
4. Ўзи пок, бошқани поклашида шак бор, яъни поклашга яроқлилигида шак бор сув.
5. Нажас сув.

56) Ўзи пок, ҳам бошқани покловчи сув нима?
Бу оддий сувдир. У булоқ ёки дарё ёки денгиз ёки ёмғир суви бўладими, яна шўр ёки чучук сув бўладими, бунинг фарқи йўқ. Унга ер конлари ва тузга ўхшаш ер моддаларининг аралашиши ҳамда дарахт барглари, мева ва шунга ўхшаш пок нарсаларнинг тушиши (гарчи сувнинг ранги ёки таъми ўзгарса ҳам) зарар қилмайди. Шунингдек, сувнинг ерда ёки ҳовузларда кўп туриб қолиши ёки унда бақатўн, мох (сувдаги зангор рангли майда ўсимлик) кабиларнинг пайдо бўлиши билан сувнинг ранги ўзгаргани зарар қилмайди.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР