Тавсия қиламиз

Уйдан чиқиш дуоси:

Мақолалар access_time22-апрел 2019, 12:36

1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи…

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time6-апрел 2020, 21:24

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

МЕН СИЗДАН КЎРГАН ФОЙДА СИЗ МЕНДАН КЎРГАН ФОЙДАДАН КЎПРОҚДИР

Мақолалар access_time20-ноябрь 2017, 14:44

Илму маърифат инсонни қанчалик юксакликка кўтарса, дину диёнат, чин эътиқод…

Саждаи саҳв «салом»ининг миқдори ва сифати

access_time11-октябрь, 14:25 visibility1021

Саждаи саҳв «саломи»нинг миқдори ва сифати хусусида машойихларнинг қарашлари хилма-хилдир.

Улардан баъзисининг айтишича, тўғрига (ўнгга ё чапга эмас) қараб, бир марта «салом» берилади. Шайхи зоҳид фахрул ислом Алий ибн Муҳаммад Баздавий шу қарашни ихтиёр қилган. Унинг айтишича, агар «салом» иккита бўлса, таҳрима бекор бўлади, яъни, намоздан чиққан бўлади. Чунки иккинчи «салом» одамларга салом бериш маъносидадир. Иккинчи «салом» саждаи саҳвнинг саломи эмас. Иккинчи «салом» бериш талаб этилган фойдадан холи бўлгани учун бекорга берилган салом бўлади. Демак у таҳримани бекор қилади. Уламолардан аксари ўнг ва чап томонга иккита «салом» бериш керак, деган қарашда бўлиб, далиллари Пайғамбар алайҳис-саломнинг ушбу сўзларидир: «Ҳар қандай хато учун «салом»дан сўнг икки сажда бор». Ҳадисда «салом» лафзининг сўзни аниқлаштирувчи алиф ва лом ҳарфлари (السلام) билан келиши намоздаги иккита «салом»га далолат қилади.

Мана шу далил билан кўпчилик уламолар ўнг ва чап томонга иккита «салом» бергандан кейин саждай саҳв қилиш кераклигини айтишган. Бошқа китобларда бу масаланинг жавоби янада тўлдирилган. Ёлғиз намоз ўқиётган киши саждаи саҳв қилишидан олдин икки томонга – ўнг ва чап тарафига «салом» беради. Аммо имом бўлса, бир томонга «салом» бериб саждаи саҳв қилгани яхшироқ, дейилади. Чунки имом икки томонига «салом» берса, орқадагилар имом намозни тугатди, деган ўйда ўринларидан туриб кетиши, саждаи саҳвни қилолмай қолишлари мумкин. Агар имом бир томонга «салом» бериб, саждаи саҳв қилса, орқадагилар бу «салом»нинг саждаи саҳв учун эканлигидан воқиф бўлиб, имомга эргашадилар.

"Бадоеус саноеъ" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР