Тавсия қиламиз

Рамазон дўзахдан озод бўлиш ойидир.

Мақолалар access_time7-май 2019, 03:39

   Рамазон ойида жаннат дарвозалари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади.…

Истисно билан қасамхўр бўлмайди

Мақолалар access_time27-июнь 2019, 17:26

Аллоҳ таоло:      “Аллоҳ хоҳласа” (демай туриб),…

ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Мақолалар access_time10-ноябрь, 15:36

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси…

Тилсиз ҳайвонлар ҳам жаннатга кирадими?

access_time18-октябрь, 18:29 visibility2014

Савол: Тилсиз ҳайвонлар ҳам жаннатга кирадими?

Жавоб: Ҳа, бешта ҳайвон жаннатга киради:
1. «Асҳабу каҳф»нинг ити;
2. Исмоил алайҳиссаломнинг қўчқори;
3. Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси;
4. Узайр алайҳиссаломнинг эшаги;
5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буроқи.
«Ашбоҳ ван-назоир»нинг «Фавоид» (Фойдалар) бобида шундай келган.

Аҳмад ибн Муҳаммад Ҳанафий Ҳамавийнинг «Ҳошия»сида қуйидагилар айтилган: «Шарҳу ширъатил Ислом»да: Муқотил бундай деган: «Ўнта ҳайвон жаннатга киради:
1. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяси;
2. Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси;
3. Иброҳим алайҳиссаломнинг бузоғи;
4. Исмоил алайҳиссаломнинг қўчқори;
5. Мусо алайҳиссаломнинг сигири;
6. Юнус алайҳиссаломнинг балиғи;
7. Узайр алайҳиссаломнинг эшаги;
8. Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси;
9. Билқийснинг ҳудҳуди (попишаги);
10. Асҳобу каҳфнинг ити.

Баъзи уламолар бунга Яъкуб алайҳиссаломнинг бўрисини ҳам қўшганлар. Буни баъзи уламолар Суютий раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Давводийдан нақл қилганлар.

Баъзи уламолар жаннатга кирадиган ҳайвонлар сирасига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хачирининг боласини ҳам қўшганлар». («Шарҳу ширъатил Ислом» китобидан бироз қисқартириб олинди).

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР