Тавсия қиламиз

Дунёдан воз кечиш

Мақолалар access_time8-июль, 18:49

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Азалдан то абад ўзининг улуғлиги ва қудрати…

Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ғамхўрлик

Мақолалар access_time28-феврал 2019, 13:44

     Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ғамхўрлик бу янги…

Бароат кечаси...

Мақолалар access_time19-апрел 2019, 17:07

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2019 йилнинг 19-апрелдан…

АЁЛЛАРНИНГ ОВОЗИ АВРАТМИ?

access_time3-ноябрь, 17:27 visibility1583

Савол: Аёлларнинг овози авратми?
Жавоб:
Бу ҳақида қуйидагича ихтилоф қилинган:
1. Баъзи уламолар аёлларнинг овози авратдир, деганлар. Бу қарашни Насафий раҳматуллоҳи алайҳ «Кофий»да маъқуллаганлар ва: «Аёллар талбияни жаҳрий айтмайдилар, чунки уларнинг овозлари авратдир», деганлар. Бу қарашни Муҳийт»нинг соҳиблари ҳам «азон» бобида маъқуллаганлар. «Баҳрур-роиқ»да шундай келган. «Фатҳул қадир»да: «Навозил»да очиқ айтилганки аёлнинг оҳангги авратдир. Шунга кўра, аёлнинг Қуръонни аёлдан таълим олиши кўр эркакдан таълим олишидан кўра яхшироқдир. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тасбеҳ айтиш эркаклар учун, тасфийқ (чап қўл орқасига ўнг қўлнинг ичи билан уриш) аёллар учундир», деганлар. Аёлларнинг овозини эркаклар эшитиши яхши саналмайди. Шунга кўра, аёл намозда жаҳрий қироат қилса, намози бузилади деган ҳукм шу маънода айтилган ҳисобланади.

2. Баъзи уламолар аёлларнинг овози аврат эмас, деганлар.
Бу ҳукм «Дуррул мухтор»да мўътабар саналган. Бу ҳукмга Ибн Нужайм Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ «Ашбоҳ»да эътимод қилган. «Ғомзу уюнил басоир» да қуйидагилар айтилган: «Шарҳу муня»да бундай дейилган: «Энг муносиби аёлларнинг овози аврат эмаслигидир. Албатта, уларнинг овози фитнага олиб борувчидир». Агар: «Уларнинг овози аврат бўлмаса нега (жаҳрий) тасбеҳ айтишдан ва кўрадиган ва кўзи ожиз кишилардан Қуръон таълим олишдан қайтарилган, десангиз бунга жавоб қуйидагича: «Фитна хавфи бўлгани учун. Худди уларнинг юзлари ва кафтлари аврат бўлмаса ҳам, фитна хавфи бўлганда уларни очишдан қайтарилгани сингари».

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР