Тавсия қиламиз

ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТЛАРИ

Мақолалар access_time21-апрел 2018, 18:07

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган,…

Туркияда «Ҳадис ва ҳаёт»....

Мақолалар access_time7-август 2017, 16:20

Туркияда «Ҳадис ва ҳаёт» китоби дарслик сифатида қўлланила бошлади…

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Мақолалар access_time26-март 2018, 22:21

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР! Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа…

ҚАНДАЙ ОДАМДАН ЧИҚҚАН ТЕР ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИ?

access_time9-ноябрь, 16:18 visibility997

Савол: Қандай кишидан чиққан тер таҳоратни синдиради?
Жавоб:
Маст қилувчи ичимликларни доимий доимий ичувчи кишилардан чиққан тер таҳоратни синдиради. Бу масала маст қилувчи ичимликни доимий ичувчидан чиққан тер нажас ҳисобланишидан келиб чиққан. Чунки ҳар бир чиққан нажас таҳоратни синдиради. Катта нажасларнинг таҳоратни синдириши маълум. Кичик нажас, яъни маст кимсадан чиққан тернинг таҳоратни синдириши «Танвийрул абсор» китобида очиқ айтилган. Бунга «Жомеур-румуз»да ҳам ишора қилинган. «Дуррул мухтор» соҳибининг «унинг кичик нажас эканини исбот қилишга муҳтож бўлинади», деган гапи бор.

Бу масаланинг хулосаси Ибн Шаҳнанинг «Захоирул ашрафия» китобида «Мужтабо» китобига нисбат бериб айтилган қуйидаги гапдир: «Ахлат ейдиган товуқдан чиққан тер нажас бўлади. Ибн Шаҳна: «Шунга кўра, доимий маст қилувчи нарсани истеъмол қилувчининг тери ҳам нажас, балки нажас ҳисобланишга товуқникидан кўра лойиқроқ бўлади. Сўнгра: «Терлаган тери ит ва тўнғизники каби бўлган кимса бунча ҳам жирканчдир», деган.

Ибн Из: «Бу ўринда таҳоратни синдиради», деган. Бу келиб чиқиши ғариб бўлган масала ва зоҳирга кўра ҳукм чиқариш ҳисобланади. «Танвийрул абсор» мусаннифи: «Бу ҳукм зоҳир бўлгани учун биз унга қарор қилдик», деган.

Мен айтаманки, шайхимиз Рамлий ҳафизаҳуллоҳ бундай деган: «Унга қандай қарор қилади, унинг ғариблигидан ташқари, у ҳақида на бир ривоят ва на бир «дироят» бўлмаса. Аммо биринчиси, яъни ривоят йўқлиги тушунарли, чунки бу ҳукм унга суяниладиган бирор зотдан ривоят қилинмаган. Иккинчиси, яъни дироят йўқлиги эса биринчи муқаддимага таслим бўлмасликка, яъни суяниладиган ривоят йўқлигига асосан шундай бўлади. Тўнғиз сути билан озиқланган эчки боласи ҳақидаги масала ҳам ушбу ҳукмга қарши ҳужжат бўлади. Уламолар эчки боласини сўйишга яроқли бўлиб, унда мазкур «озуқаси» асари қолмаганидан сўнг унинг гўштини ейиш ҳалол бўлишини айтганлар. Худди шундай биз ҳам, маст қилувчи ичимликни доимий ичувчидан чиққан тер ҳақидаги ҳукм ҳам шундай бўлади», деймиз.

*Дироят луғатда «хабардорлик» маъносини англатади. Истелоҳда эса зонний бўлган ақлий далил дироят дейилади.

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР