Тавсия қиламиз

Фиқҳий мазҳаблар – бирлик рамзи

Мақолалар access_time7-феврал 2019, 13:56

«Мазҳаб» сўзи араб тилида «кетди», «борди»…

ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА 

Мақолалар access_time29-сентябр 2017, 10:24

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:  "Эй иймон келтирганлар!…

ЖУМАГА ЭРТА БОРИШ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-октябрь 2017, 14:23

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Пайғамбар соллаллоҳу…

ЗАМЗАМГА СУВ ҚЎШИШ МАСАЛАСИ

access_time25-ноябрь, 16:29 visibility356

  Замзамга оддий сув қўшилса, мазкур аралашма замзам ҳукмида бўлиши ё бўлмаслиги ҳақида уламолар қуйидагиларни айтганлар:

— Замзам ер юзидаги энг муборак покиза сув бўлгани учун уни бошқа оддий сувларга аралаштирмасдан ичиш мутлақо афзалдир;

— Замзам ичишга бўлган тарғиб умумийдир.
Шунга кўра уни бошқа оддий сув, чой ва сут каби нарсаларга аралаштириб ичиш ҳам мутлақо жоиздир;

— Агар замзам суви бошқа оддий сувга аралаштирилса, замзамнинг фазилати ва баракаси фақат замзамга хослангани учун мазкур аралашмада фақат ундаги замзам миқдорича фазилат бўлади. Шунга кўра мазкур аралашма агарчи ундаги замзам жуда кам миқдорда бўлса ҳам замзам аралаштирилмаган бошқа оддий сувлардан афзал сув бўлади;

— “Кўпроғининг ҳукми барчасига ҳукмдир” деган фиқҳий қоидага кўра замзамга оддий сув қўшилганда қайси тараф кўпроқ бўлса, ўша тарафнинг ҳукми собит бўлади.
Масалан, 60% замзам, 40% оддий сув бўлса ҳам уни замзам деб аташ мумкин бўлади.
Бунинг аксида эса “замзам аралаштирилган сув” деб аташ лозим бўлади. Аммо ичида оз бўлса-да замзами бўлгани учун уни ичишда дуо қилиш ва шифо мақсадида ичиш тўғри бўлади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР