Тавсия қиламиз

Онасининг хизматини деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмай қайтган тобеъин

Мақолалар access_time11-март 2020, 13:39

     Имом Муслим Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят…

Жамоат намози

Мақолалар access_time14-ноябрь 2021, 13:59

  Беш маҳал намозда имом билан бирга жамоат бўлиши учун имомдан ташқари…

Ҳалол касб – барака калити

Мақолалар access_time5-декабр 2019, 11:41

     «Барака» сўзининг истилоҳий маъноси эгасига…

ЭР АЁЛИГА ҚАЙСИ ИШЛАР УЧУН УЙДАН ЧИҚИШИГА РУХСАТ БЕРИШИ ЖОИЗ БЎЛАДИ?

access_time4-декабр 2021, 11:43 visibility567

Савол: Эр аёлига яқинларини зиёрат қилиши учун уйдан чиқишига рухсат бериши жоизми?

Жавоб: Эр аёлига бир қанча ишлар зарурати туфайли уйдан чиқишига рухсат бериши мумкин бўлади. Бошқа ишларда эса мумкин бўлмайди. Агар бошқа ишларда ҳам рухсат берса иккаласи ҳам гуноҳкор бўлади. Қуйидаги ишлар учун аёлнинг уйдан чиқишига рухсат бериши жоиз бўлади:
— Ота-онасининг зиёратига, уларнинг таъзиясига, бемор бўлганларида бориб кўришга ва бошқа маҳрамларини зиёрат қилишга рухсат бериши жоиз;
— Доялик қилиши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;
— Агар аҳдлашган бўлса, ғассоллик қилиши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;
— Илм даргоҳига бориши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;
— Шунингдек, аёлининг бошқада оладиган ҳаққи бўлса ёки зиммасида бошқага бериши лозим бўлган ҳақ бўлса ҳам чиқишга рухсат бериши жоиз бўлади.
  Булардан бошқаларида чиқишга рухсат бериши мубоҳ бўлмайди. «Матолибул муъминин»да «Муҳийт» ва «Жомеул фатаво»лардан шундай нақл қилинган.
  Мен айтаманки, буларнинг барчаси фитна хавфи йўқ пайтга хосдир. Агар фитна хавфи бўлса, бирор заруратсиз чиқишга рухсат бериш жоиз бўлмайди. Шунинг учун ҳам баъзи уламолар: «Бизнинг замонимизда аёлларнинг илм мажлисига чиқишлари ҳам жоиз эмас», деганлар.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР