Тавсия қиламиз

КИМ ЎТГАН УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЁМОН СЎЗ АЙТСА, У МУСУЛМОНЛАР ЙЎЛИДАН ЧИҚҚАНДИР.

Мақолалар access_time24-январ 2018, 16:42

  Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар.…

ҚАБР АЗОБИ ҲАҚЛИГИ ВА УНДАН ПАНОҲ ТИЛАШ

Мақолалар access_time28-сентябр 2021, 17:40

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Қабр азоби уч қисм бўлади,…

Онамми!? Намозимми!?

Мақолалар access_time26-июль 2021, 20:24

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бану Исроилда Журайж исмли авлиё одам бўлган…

ҚУРЪОН ТАЪЛИМИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ

access_time21-декабр 2021, 15:52 visibility1571

Савол: Қуръон таълим беришга ҳақ олиш мумкинми?
Жавоб:
Ҳа, мумкин. «Нисобул иҳтисоб»да бундай келган: «Захира»да қуйидагича зикр қилинган: «Қуръонни таълим беришга ҳақ олиш мумкин эмас. Чунки уни таълим бериш Аллоҳ розилиги учун қилинадиган ишдир. Аллоҳ розилиги учун қилинадиган ишга эса ҳақ олинмайди. Аммо бизнинг замонимизда ҳақ олиш жоизлигига фатво берилган. (1)

Дин ишларида дангасалик авж олгани, муаллимларга «Байтул мол»дан маош берилиши тўхтагани ва бойларнинг саховатлари камайиб кетгани учун ушбу ишга ҳақ олиш жоиз бўлади». Аммо олдингиларнинг замонларида бу ишга ҳақ олишни макруҳ кўришган. Чунки улар Аллоҳ розилиги учун қилинадиган ишларга ўта ҳарис бўлганлар».

(1) Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир гуруҳи сафарда кетиб борар эдилар. Улар араб маҳаллаларидан бир маҳаллага келиб тушдилар ва маҳалла аҳлидан уларни меҳмон сифатида қабул қилишларини сўрадилар. Маҳалла аҳли эса уларни меҳмон қилишдан бош тортдилар. Шу пайт ўша маҳалла бошлиғини бир нарса чақиб олди ва улар барча нарсаларни (ўзлари билган барча даъво усулларини) қилиб кўришди, аммо унга бирортаси ҳам наф бермади. Шунда улардан бири: «Анави келиб тушган карвондагиларга борсаларингизчи, шояд уларнинг бирортасида (бунга) бирор нарса бўлса, деди. Улар (саҳобалар ҳузурларига) келишиб: «Эй карвон (аҳли), бизнинг бошлиғимизни бир нарса чақиб олди. У учун барча нарсаларни қилиб кўрдик, лекин наф бемаяпди. Ичларингиздан кимдадир (бунга) бирор нарса борми. Шунда карвондагилардан (саҳоби киромлардан) бири: «Ҳа, Аллоҳга қасамки мен дам соламан, лекин биз сизлардан бизни меҳмон сифатида қабул қилишларингни сўрадик, сизлар эса бизни меҳмон қилишдан бош тортдиларинг. Шунинг учун бизга бирор хизмат ҳақи бермагунларингча мен сизларга дам солмайман», деди. Улар бир тўда қўйга келишишди. У зот (ҳалиги саҳоба) унга (беморга) туфлаб (Алҳамду лиллаҳи Роббил аламин)ни ўқий бошлади. Шунда бемор гўё кишандан ечилгандек бўлиб юриб кетди, у касалликдан халос бўлган эди. Шунда у: «Буларга келишилган хизмат ҳақларини тўлиқ беринглар», деди. Шунда (саҳобаларнинг) бири: «Буларни (Хизмат ҳақига берилган қўйларни) тақсимланглар», деди. Шунда ҳалиги дам солган (саҳоба): «Бундай қилманглар. Биз аввал Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борайлик, ушбу бўлган ишни у зот алайҳиссаломга айтайлик ва бизларга нима ҳукм қилишларини кўрайлик», деди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келишди ва у зотга (воқеани) зикр қилишди. Шунда у зот: «Унинг (Фотиҳанинг) яхши таъсир қилувчи эканини қаердан билдинг», дедилар. Сўнгра: «Тўғри қилибсизлар, (берилган қўйларни) тақсимлаб олинглар, ўзларинг билан бирга менга ҳам бир улуш ажратинглар-а», деб кулдилар». Бухорий ривоят қилган.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР