Тавсия қиламиз

ЖУМА ХУТБАСИ

Мақолалар access_time2-феврал 2018, 17:02

Умуман, жума хутбаси ҳақида билиш лозим бўлган маълумотлар билан батафсилроқ…

АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИ БЕКОР ҚИЛИШГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time20-май 2017, 20:37

Яхшилаб ўрганилганидан сўнг, бундай ишларнинг сони ўн биттага етади:  1.…

Таҳорат қилиш одоблари

Мақолалар access_time29-июль 2017, 18:48

Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ"…

НОННИ ЎПИШ

access_time23-декабр 2021, 11:53 visibility789

Савол: Нонни эҳтиром қилиб ўпиш мумкинми?
Жавоб:
Бу ишнинг зарари йўқ. «Дуррул мухтор»да «Байъ» (савдо) фаслидан олдинроқда қуйидагилар айтилган: «Нонни ўпишни Шофеъийлар жоиз ҳисоблашган. Бу иш мубоҳ бўлган бидъатдир». Баъзи уламолар эса: «Ҳасан бидъатдир», деганлар. Яна: «Нонни босиш макруҳ бўлади», деганлар. Буни Ибн Қосим раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шарҳул минҳожига ёзган ҳошиясида «Валийма» баҳсида айтган.

Бизнинг қоидаларимиз нонни беҳурмат қилишни қабул қилмайди. Бир хабарда: «Нонни пичоқ билан кесманглар, уни эҳтиром қилинглар, чунки Аллоҳ уни эҳтиром қилган», дейилган.

«Ширъатул Ислом»да: «Нон имкон қадар эҳтиром қилинади», дейилган.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР