АЗАДА БАҚИРИБ ЙИҒЛАБ БЕРУВЧИЛАР
Савол: Йиғичи аёл (азада бақириб йиғлашга ёлланган аёл), отарчи аёл ва сурнайчиларни ёллаб, уларга хизмат ҳақи бериш мумкинми?
Жавоб: Бериш мумкин эмас. Чунки олиши ҳаром нарсани бериш ҳам ҳаром бўлади. Масалан, рибо (судхўрлик) ёки зино қилиши учун аёлга бирор нарса бериш, фолбинга чойчақа бериш, пора бериш, йиғичи аёлга хизмат ҳақи бериш ва шу каби нарсаларни бериш ҳам, олиш ҳам ҳаромдир. «Ашбоҳ ван-назоир»да шундай келган.
"Нодир фатволар"дан.