Тавсия қиламиз

Ким хизмат қилса унга ҳам хизмат қилинади

Мақолалар access_time10-октябрь 2020, 13:43

Биродарлар, ҳар бир яхшиликнинг мукофоти олинади, ҳеч кимнинг яхшилиги мукофотсиз…

Хушмуомала бўлайлик!   

Мақолалар access_time2-август 2017, 13:42

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга хушмуомала бўлишни буюрган. Ким бўлишидан…

КУЛГИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time5-апрел 2018, 19:37

КУЛГИ ҲАҚИДА Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи…

НИКОҲДА ШИРИНЛИК СОЧИШ

access_time25-декабр 2021, 11:39 visibility701

Савол: Никоҳ ақдидан кейин қанд-қурс сочилса, уларни талашиб олиш мумкинми?
Жавоб:
Баъзи уламолар буни макруҳ санаганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам талашишдан қайтарганлар.

Баъзи уламолар эса буни жоиз санаганлар. Чунки бу нарсани унинг эгаси мубоҳ қилган. Буни Ҳасан ва Икрима раҳматуллоҳи алайҳлар айтганлар.

Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳ: «Олинган нарсага эгаси хурсанд бўлмайдиган бўлса, уни талашиб олиш макруҳ бўлади. Аммо эгаси мубоҳ қилган нарсани олишнинг зарари йўқдир», деган. «Матолибул муъминин»да шундай келган.

«Ширъатул Ислом»да: «Келин-куёвнинг устига қанд, бодом сочиш ва одамларнинг уларни табаррук қилиб талашиб олишлари асарлар ва хабарлар билан собит бўлгандир», дейилган.

"Нодир фатволар"дан.