ДУОДА ҚЎЛЛАРНИ ЮЗГА СУРИШ
Савол: Дуодан сўнг қўлларни юзга суриш эътиборли нарсами?
Жавоб: Ҳа. Аксар машойихлар буни эътиборли деб ҳисоблаганлар. Мана шу тўғридир. Бу ҳақида хабар ҳам келган. Агарчи баъзилар буни эътиборли санамаган бўлсалар ҳам, аслида бу иш эътиборлидир. «Фатавои Оламгирия»да «Ғиёсия»дан шундай нақл қилинган.
"Нодир фатволар"дан.