Тавсия қиламиз

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар

Мақолалар access_time20-сентябр 2020, 19:25

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи…

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time17-март 2021, 14:46

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

Йиғла тойчоғим йиғла

Мақолалар access_time20-феврал 2018, 15:51

Йиғла тойчоғим йиғла (Жуда таъсирли

ҚИРОАТ ҚИЛИШ АФЗАЛМИ ЁКИ ЭШИТИШ?

access_time27-декабр 2021, 17:49 visibility555

Савол: Қуръон қироат қилиш афзалми ёки эшитиш?
Жавоб:
Қироат қилгандан кўра эшитишда кўпроқ тадаббур бўлиши эътиборидан эшитишнинг савоби кўпроқ ҳисобланади. «Ашбоҳ ван-назоир»да шундай келган. «Дуррул мухтор»да қуйидагича баён қилинган: «Қуръонни эшитиш фарзи кифоядир. Шунга кўра, агар бир жойда қори қироат қилаётган бўлса, унинг олдидан ўтувчиларга уни эшитишлари вожиб бўлади. Агар кўп қорилар ўқиётган бўлиб, уларни яхши эшитиб бўлмаса, ўтувчиларга эшитиш вожиб бўлмайди. «Қуня»да «Муҳийт» муаллифи Бурҳондан шундай нақл қилинган.

Қуръон ўқувчи иш билан машғул кишилар олдиларида жаҳрий қироат қилмаслиги вожиб бўлади. Агар жаҳрий қироат қилса, ўзи гуноҳкор бўлади. Агар қироат бошланишидан олдин ишга киришган бўлсалар, унга қулоқ тутишдан узрли ҳисобланадилар. Агар бир киши фиқҳ илмидан бирор нарса ёзиб турган бўлса ёки мутолаа қилаётган бўлса ва қироатни тинглаш имкони бўлмаса, гуноҳи қорининг зиммасига бўлади. «Хизонатур-ривоят» ва бошқа китобларда шундай келган.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР