Тавсия қиламиз

«УНГА ЖАННАТНИНГ САККИЗ ЭШИГИ ОЧИЛУР»

Мақолалар access_time2-феврал 2019, 11:24

 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:        …

ЙИЛНИНГ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Мақолалар access_time21-сентябр 2017, 14:38

ЙИЛНИНГ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО  (3 марта ўқилади): “Бисмиллаҳир…

Онлайн

Мақолалар access_time23-сентябр 2017, 15:09

Онлайн ЁМОН ГУМОНЛАРДАН ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ... «Ҳозиргина онлайн эдинг,…

САЖДАНИ ТАКРОР ҚИЛИШДАГИ ҲИКМАТ

access_time5-январ, 16:21 visibility360

Савол: Саждани такрор қилишда қандай ҳикмат бор?
Жавоб:
Икки марта сажда қилиш шайтонни таҳқирлаш учундир. Чунки шайтон бир марта сажда қилишга буюрилган эди. У ўша битта сажда қилишдан бош тортган. Шунинг учун, биз уни таҳқирлаш учун икки марта сажда қиламиз. Бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Саждаи саҳв» ҳақидаги ҳадисларида ишора қилиб, бундай деганлар:

 
تَرْغِیمًا لِلشّيْطَانِ

«Шайтонни таҳқирлаш учун»”.
(Имом Насоий Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Баъзи уламолар икки марта сажда қилиш ҳикмати ҳақида бундай деганлар: «Аллоҳ таоло фаришталарни Одам алайҳиссаломга сажда қилишга буюрганида улар сажда қилганлар. Бошларини кўтарганларида шайтоннинг сажда қилмаганини кўрганлар. Шунда улар ўзларининг сажда қилганлари шукронасига яна сажда қилганлар». Шунга кўра, ушбу икки сажда бизнинг шариатимизда жорий бўлиб қолган. «Иккинчи сажда шукр саждасидир», деганлар шу маънони назарда тутганлар.

Баъзи уламолар эса: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломга иқтидо қилиб намоз ўқиганларида Жаброил алайҳиссаломдан олдин саждадан бош кўтарганлар ва имомнинг саждада эканини кўриб, яна саждага қайтганлар. Бу билан у зот гўё икки марта сажда қилгандек бўлган эдилар. Шу сабабли у зотнинг мазкур ишлари шариатларига жорий бўлиб қолган», деганлар.

Баъзи уламолар эса: «Биринчи сажда банданинг ердан яратилганига ишора, иккинчи сажда эса яна унга қайтарилишига ишорадир. Ўртадаги енгил ўтириш эса ҳақир дунёнинг миқдорига ишорадир», деганлар.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР