Тавсия қиламиз

«ЕТИМГА КАФИЛЛИК ҚИЛИШ»

Мақолалар access_time25-апрел 2019, 13:49

 Сахл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:      «Набий…

Шайх хазратларининг китоблари энди ҳарамайн кутубхонасида

Мақолалар access_time9-май 2017, 12:01

Азизлар, бугунги cўзимнинг якунида яна бир қувончли хабарни етказмоқчимиз.…

МУСҲАФНИ ЎПИШ ЖОИЗМИ?

access_time15-январ, 11:29 visibility1257

Савол: Мусҳафни ўпиш жоизми?
Жавоб:
Ҳа, жоиз. Саҳобаи киромларнинг шундай қилганлари ривоят қилинган. «Хизонатур-ривоят»да «Фатавои суфия»дан, унда «Ятимия»дан қуйидагича нақл қилинган: «Усмон розияллоҳу анҳу ҳар куни эрталаб мусҳафни олар ва уни ўпиб юзларига сурар эдилар».

«Қуня»нинг «Миқдорларга тааллуқли бобида Маждул аимма Таржимонийдан нақл қилинган. «Шарҳу жомеис-сағир»да: «Динга мансуб нарсаларни ўпиш: «*Истилом пайтида Ҳажарул асвадни ўпиш ва мусҳафни ўпиш», дейилган.

Умар розияллоҳу анҳу ҳар куни эрталаб мусҳафни олар ва уни ўпиб: «Роббимни ахди, Роббим азза ва жалланинг фармони», дер эдилар.

*Истилом сўзи «табаррук санаб силаш ва ўпиш» маъноларида ишлатилади. Шу маънода ҳажарул асвадни кафт билан силаш ёки уни ўпиш истилом дейилади.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР