Тавсия қиламиз

Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

Мақолалар access_time10-октябрь 2019, 13:53

Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади: «Ҳеч бир…

ПАШША ОВҚАТГА БОТИРИЛАДИМИ?

Мақолалар access_time4-октябрь 2020, 16:08

  Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи…

НАРХ ВАСВАСАСИ

Мақолалар access_time29-июнь 2021, 10:07

Бир аъробийга: " Бир дона нон бир динор бўлибди" -дейилди. У шундай…

КЕЛГАН КИШИНИ УЛУҒЛАБ, ЎРИНДАН ТУРИШ МУМКИНМИ?

access_time15-январ, 15:04 visibility239

Савол: Келган кишини улуғлаб, ўриндан туриш мумкинми?
Жавоб:
Баъзи уламолар: «Улуғлаш мақсадида бирор киши учун ҳам ўрнидан туриш мумкин эмас», деганлар. Чунки улуғланишга энг лойиқ бўлган зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг ёнларига чиққанларида улар ўринларидан турганлар. Шунда у зот алайҳиссалом: «Ажамлар ўринларидан турганидек турманглар», деб бу ишдан қайтарганлар.

Баъзи уламолар эса: «Бошқаларнинг туришларини кутадиган одам кирса, туриш жоиз, агар туришларини кутмайдиган одам кирса турилмайди», деганлар. Шайх Абул Қосим Самарқандийдан нақл қилинишича, у зотнинг ҳузурига олий табақали кишилардан бирортаси кирса, уни улуғлаб ўринларидан турар эканлар. Аммо фақирлар кирганида турмас эканлар. Бу ишлари учун у зотни маломат қилишибди. Шунда у зот: «Улуғлашимни кутадиган киши учун ўрнимдан тураман. Агар ўрнимдан турмасам, у мен туфайли азият чекиб қолади. Лекин улуғлашимни кутмайдиган киши учун ўрнимдан туришга ҳеч қандай зарурат йўқ», деб жавоб берган экан. «Ҳидоя»нинг ҳошияси бўлган Айний раҳматуллоҳи алайҳнинг «Биноя»сида шундай келган.

Бу ҳақида қабул қилишга ҳақли бўлган энг тўғри ҳукм эса Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳ ихтиёр қилган қуйидаги ҳукмдир: «Келган кишига эҳтиром кўрсатиб, уни хурсанд қилиш мақсадида ўриндан туриш мутлақо мубоҳ амалдир».

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР