АЁЛНИНГ ЎРИЛГАН СОЧИГА НАЗАР СОЛИШ МУМКИНМИ?
Савол: Аёлнинг ўрилган соч тутамига назар солиш мумкинми?
Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. Аёлнинг бошида турган сочи авратдир. Аммо ундан осилиб турган сочи ҳақида икки хил ривоят бор. Энг тўғриси, унинг ҳам аврат эканидир. Лекин жанобатдан ғусл қилишда уни ювмаслик жоиз. «Жомеул музмарот»да шундай келган. Биржандий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ҳасан унинг аврат эканини ривоят қилган. Абу Абдуллоҳ Салжийдан ҳам шундай ривоят бор. Буни «Зоҳирия»да зикр қилган», деган. Қозихон: «Бу тўғри ҳукмдир», деган.
Ушбу ихтилоф намознинг жоиз бўлиши ва бўлмаслиги борасидадир. Аммо унга қарашнинг ҳаромлиги борасида ўрилгани ва ўрилмагани ўртасида фарқ йўкдир.
"Нодир фатволар"дан.